Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:06

Озодбек Назарбеков ҳокимият "кўнгилхуши"га айланган телевидениени ўзгартира оладими?


Ўзбекистон Xалқ артисти Озодбек Назарбеков
Ўзбекистон Xалқ артисти Озодбек Назарбеков

Ўтган ҳафта мамлакат президенти тарафидан ‘Ёшлар’ телеканалига раҳбар қилиб тайинланган 43 яшар xонанда Озодбек Назарбеков ТВда "катта ўзгаришлар"ни “жуда тез суратда” амалга оширишга ваъда берди.

Айни пайтда ўзбек блогосфераси “қўшиқчининг ТВ раҳбари” бўлишига салбий муносабат билдирмоқда. Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давронга нисбат берилган саҳифалар оша сайр қилаëтган изоҳлардан бирида "...ТВ отарчилар қўлида. Матбуот отарчилар қўлида! Илоҳим, отарчилар тезроқ ўтарчи бўлсин!", - деб ёзилади. Бошқа изоҳларда қўшиқчи “диний экстремист¸ маддоҳ¸ Аҳмадбойдан фоиз олган судхўр¸ ҳамкасблари устидан донос ëзадиган чақимчи” каби эпитетлар билан сийланади.

Танқидчилар жорий йилнинг 5 июнь куни Назарбеков ҳам қатнашган мажлисдаги гапни ҳам эсга олишди.

“Ўзбекконцерт” идорасига директор қилиб тайинланганАзамат Ҳайдаров эса ўз сўзида, “рамкадан” чиқиб “сиëсатга аралашадиган” санъаткорлар фаолиятини маъқулламаслигини айтган эди.

“Ҳурматли хонандалар, халқимизда ҳамма ўз ишини қилсин, деган гап бор. Сиёсатчи сиёсат билан, деҳқон деҳқончилиги билан шуғуллансин¸ сизлар эса фақат қўшиқ билан шуғулланинглар. Чумчуқ сўйса ҳам¸ қассоб сўйсин"¸ деган эди қатъий оҳангда ашулачиларнинг янги идорасига рахбар бўлиб келган эски амалдор.

Айни мажлисдан бир ой ўтиб бу гапларнинг зидди сифатида ТВга раҳбар бўлган қўшиқчиНазарбеков Халқаро пресс-клубнинг ёшлар сиёсатига бағишланган 3 июль кунги анжуманда ўзига қаратилган дашномларга жавоб қайтариди.

“Мен ҳақимда¸ бунинг телевидениега нима алоқаси бор? деган гаплар бўлаяпти. Тош отиш учун у одам ҳақида ҳеч нарса билмасликнинг ўзи етади"¸ деган қўшиқчи "Ёшлар" телеканалини жуда катта ўзгаришлар қилишини айтди.

“ Жуда ҳам катта ўзгаришлар! Тез бўладиган ўзгаришлар қиламан. Телеканалдаги ўзгаришлар секин-секин эмас, жуда тез бўлади”¸ дея таъкидлади қўшиқчи.

Таниқли журналист¸ "Америка Овози" радиоси бошловчиси Навбаҳор Имомова “шоу бизнес вакилининг матбуот тизимига раҳбар қилиб тайинлашини салбий ва кўп саволлар туғдирадиган ҳолат"¸ деб баҳолади:

- Бу ҳолат Ўзбекистон раҳбариятининг матбуотга аxборот тарқатувчи тўртинчи ҳокимият деб эмас, балки ҳокимият назоратидаги кўнгилочиш воситаси деб қарашини англатади¸ дейди Имомова.

Навбаҳор Имомова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:03 0:00

Озодбек Назарбековни 1994 йилдан бери яқиндан билишини айтган "Сурхон" мусиқий гуруҳи раҳбари Илҳом Маматалиев Озодлик билан суҳбатда қўшиқчини “яхши менежер ва узоқни кўра оладиган стратег раҳбар” деб атади:

- Одамлар бор бўлсанг кўролмайди¸ йўқ бўлсанг беролмайди. Назарбековнинг қўшиқчилиги уни лавозим соҳиби бўлишига тўсиқ бўла олмайди. У яxши ташкилотчи раҳбар эканлигини кўплаб мусиқий лойиҳаларни амалга ошириш чоғида исбот қилган. Қолаверса¸ ТВ ишлаб турган механизм. Бу механизмни менежерлик қобилиятига эга Озодбек Назарбеков бемалол уддалайди. Баъзи сийқа мулозиму журналистлардан кўра¸ кўпроқ эплайди¸ мана кўрасизлар¸ деди Маматалиев Озодлик билан суҳбатда.

Сурхон гуруҳи раҳбари Илҳом Маматалиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:51 0:00

Озодбек Назарбековнинг илк қўшиқларини ўтган асрдан бошлаб оммаага тарқатиб келаëтган 47 яшар продюссер¸ мамлакатдаги илк хусусий студиялардан бири “Бешëғоч” студияси асосчиси Акмалбек “Озодбек телевидениени бюрократиядан озод қилади”¸ деяишонч билдирди:

- Озодбек ростгўй¸ қўқонманзиратдан узоқ одам. Уни 1992 йилдан бери яқиндан билиб, ҳамкорлик қилиб келаман. Прокурорларга қарши гапирган биттта одам бўлса, Озодбек бўлади. Қолаверса, бу киши доимо ҳозирги раҳбарнинг қўллаб-қувватлашиида бўлиб келган катта шахсият. Телевидениени янгилайди¸ янгилаганда ҳам¸ одам танимайдиган қилади¸ дейди Акмалбек.

Тошкентлик продюссер Акмалжон суҳбати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:37 0:00

2002 йилдан "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасида яккахон хонанда сифатида фаолият бошлаган Назарбеков 90-йилларда диний айбловлар билан бир муддат озодликдан маҳкум қилинган.

Бу воқеа тафсилотларини гапирган Акмалбек¸ “ Оллоҳ буйруғини бажариб номозини ўқигани учун Назарбеков эски тузум (Каримов даври назарда тутилади-таҳр.) тамғаси ва туҳмати билан оз муддат қамоқ синовида” бўлганини айтади.

Шу ой бошида Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган прокурор ва бошқа куч ишлатар тизимларини танқид қилгани мунозарага сабааб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG