Линклар

Мирзиëев қароргоҳи боис уйи бузилганлар вақтинча уйсиз қолди

  • Абдулла Искандар/Озодлик

Uzbekistan - Presidential house

Ўзбекистон президенти учун янги резиденция қурилиши боис уйи бузилган ўнлаб кишилар Тошкент вилоят, Қибрай туман, Байтқўрғон қишлоғидаги мактаб¸ оромгоҳ ва қариндошларининг уйларига жойлаштирилган.

Исми сир қолишини истаган Қибрай туман ҳокимлиги мулозимига кўра¸ уйи бузилиб¸ вақтинча мактаб ва яқинларининг уйларига жойлашти.рилганлар кўпи билан 20 кун ичида янги уйларга кўчиб ўтишади. Қибрай туман ҳокимлиги мулозимининг яна айтишича, президент қароргоҳи қурилгани боис, уйлари бузилганларга коттежлар калити сентябр ойида берилади

Байтқўрғон қишлоғидаги маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбатлашган Озодлик мобил мухбирининг аниқлашича¸ Байтқўрғондаги 21- мактабга уйи бузилганлардан баъзилари жойлаштирилган. Шунингдек, мухбирмиз 15- мактаб ичида аëллар ва болаларнинг яшаëтганлигини кўрган. “Улар янги уйларнинг тезроқ битишини зориқиб кутишмоқда”, деди мобил мухбиримиз.

Байтқўрғондаги мактаб
Байтқўрғондаги мактаб

Озодлик мобил мухбири уйи бузилганлар учун қурилаëтган янги уйларни бориб кўрди ва у суҳбатлашган қурувчилардан бири бу уйларнинг 20 кун ичида битиши амри-маҳол эканлигини айтган.

Унга кўра,11 август кунги ҳолатда уйи бузилганлар учун қурилаëтган бир қаватли ғиштин уйлар ҳали сувоқдан чиқмаган ва томи ëпилган холос.

Байтқўрғонда қурилаëтган янги уйлар
Байтқўрғонда қурилаëтган янги уйлар

Ҳар бир оила уй билан таъминлансин

Байтқўрғон қишлоғида яшайдиганларнинг Озодлик мобил мухбирига айтишича¸ улар “Бир бузилган уй учун битта янги уй берилади”, деган ҳолатдан норози бўлишган:

- Бузилган уйда ўндан зиëд одам¸ уйланган ака-укалар истиқомат қилган бўлса ҳам уларга фақат битта уч ëки тўрт хонали уй беришган. (Гап қурилаётган уйлар ҳақида кетаяпти - таҳр.) Одамлар бундан норози. Бу ҳолатда ҳукумат барча оила аъзоларига етадиган қилиб уй билан таъминлаши керак, деб одамлар талаб қилишмоқда, деди икки кун мобайнида Байтқўрғонни кезган мобил мухбир.

Байтқўрғондаги бузилган уй
Байтқўрғондаги бузилган уй

Байтқўрғондаги президент қароргоҳи қурилиши боис, ўнлаб уйлар бузилган ва кўчалар кенгайтирилиб, арчалар экилган. Мобил мухбир билан суҳбатлашган маҳалла турғунлари Байтқўрғондаги "президент трассаси", деб атала бошлаган йўл яна кенгайтирилиб атрофда яна уйлар бузилиши мумкинлигидан ҳавотир билдиришган.

Компенсациями ëки ипотека?

Озодлик суҳбатлашган қибрайлик аëл қариндошларига уйи бузилгани учун берилган (Гап қурилаётган уйлар ҳақида кетаяпти) ​янги уйлар ипотека кредити сифатида расмийлаштирилганлигини айтди:

- Уйлари бузиб ташланган одамлар уйсиз қопкетишди. Қариндошлариникида яшавотти. Бизани қариндошимизга янги уй жой қиберишти. Лекин улар энди кредит тўлашвотти янги уйига, деди суҳбатдош.

Қибрай туман ҳокимлиги мулозими Озодлик билан суҳбатда бу масалага ойдинлик киритди. Унга кўра¸ бузилган уй учун берилган товон пули билан янги уй нарҳи орасидаги тафовут имтиëзли ипотека кредити сифатида расмийлаштирилган ва бу ҳам катта сумма эмас.

Ҳамма ҳам норози эмас

Байтқўрғонда яшовчи ва ўзини Равшан Қодиров деб таништирган уйи бузилганлардан бири “ҳеч ким норози эмас. Уйи бузилганларга намунали уй ҳам, яна бўш ер ҳам берилди”, дея таъкидлади:

- Қароргох қурилиши муносабати билан уйимиз бузилди. Лекин¸ оиламизга оид 12 сотихли эски оддий уйни барча нарсасини тўкис кўчириб янги кўчган жойига обориб беришди. Давлатдан норози эмасмиз¸ деди Равшан Қодиров.

Йўл бўйида яна уйлар бузилади

Байтқўрғонлик 35 яшар йигитнинг Озодликка айтишича, йўл бўйида яшайдиган хонадон соҳиблари уй бузилиши борасида огоҳлантириш олишган.

- Энди Дўрмондан бошлаб Арғин¸Қибрай¸ Байтқўрғонгача бўлган уйлар бузилади, деб ҳокимликдан огоҳлантириб кетишди. Чирчиққача бузилади, дейишди. Бу йўл ëқасидаги уйлар. Асосан, хонадонлар тушган. Уларни бузиб Янгибозордан ер беришар экан¸ деди суҳбатдош.

Байтқўрғоннинг мартабаси ошди

Жорий йилнинг 24 июл куни презодент туғилган кунида очилган қароргоҳ Байтқўрғон қишлоғининг Кангли кўчасидаги "Оқ қовоқ" темир йўл бекатига яқин ерда жойлашган.

Ҳозирда тўлиқ баланд девор билан ўраб олинган қароргоҳ, тақрибан бир неча гектарни эгаллаган.

Қибрай туман ҳокимлиги расмийсига кўра¸ қароргоҳ буюртмачиси Ўзбекистон Президенти маъмуриятидир. Унинг яна айтишича, қурилиш ишларига президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Ойбек Турсунов бош-қошдир. Ойбек Турсунов - Ўзбекистон президентининг катта куëви.

"Президент қароргоҳи атрофида улкан девор тикланиши ва қурилиш билан боғлиқ шовқин тинчини бузганидан байтқўрғонликлар нолимоқда",- деди мухбиримиз.

Ўтган йили Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўлганидан кейин у ишлаган Оқсарой¸ Кўксарой ва Дўрмон қароргоҳи бўш қолган.

Шавкат Мирзиëев президент бўлиб сайланганидан кейин Оқсаройга кўчиб бормасдан¸ олдинги Алишер Навоий кутубхонаси ўрнида қурилган Сенат биносида фаолият юрита бошлаган ва ўзининг Қорасув- 2 массиви, Шамс кўчасидаги ховлисида яшаб келган.​ Ҳукумат қарорига кўра, Оқсарой музейга айлантирилди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG