Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:32

Хоразмлик нафақахўр: Шавкат Миромонович, мени ёнингизга ишга олинг!


Хоразмлик 63 ёшли нафақахўр Қадамбой Матмуродов Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевдан ёнига ишга олишни сўраб, унинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилди. “Хазорасп туманида ҳақиқат ўлган. Адолат йўқ. Ҳозир амалдаги ҳуқуқ-тартибот органларининг 100тасини ишини бажараман”, деб ёзган Матмуродов ўз мурожаатида. Нафақахўр ишга олинган тақдирда, исмини Ҳақиқат Ҳақиқатович Ҳақиқатов, деб ўзгартиришни ҳам сўраган.

Хоразмлик нафақахўр Қадамбой Матмуродовнинг 14 октябрь куни Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаати фотоси Интернетдаги ижтимоий тармоқларда тарқалди.

18773/16 рақамли мурожаатнинг ўнг бурчагига қалам билан “Бизга тегишли эмас, деб ёзиб ҳам қўйилган.

Қадамбой Матмуродов ўз мурожаатига ижобий жавоб бўлишига умид қилмоқда.
Қадамбой Матмуродов ўз мурожаатига ижобий жавоб бўлишига умид қилмоқда.

Мурожаатномадан Қадамбой Матмуродов Хоразмнинг Хазорасп туманида яшаши англашилади. Ҳужжатда унинг телефон рақами ҳам келтирилганки, Озодликнинг у киши билан билан боғланиши қийин бўлмади.

Қадамбой Матмуродов Озодлик билан суҳбатда Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонасига шундай мурожаат жўнатганини тасдиқлади ва ижобий жавоб кутаётганини айтди.

- Хоразмда ҳозир совуқ тушди. Совуқда болаларимиз қийналяпти. Хазораспда газни узиб қўйишди. Электр йўқ. Агар мени Мирзиёев ёнига ишга олса, хавфсизлигимни таъминласа, жоним билан халқимга хизмат қиламан. Бутун қолган умримда ҳақиқат учун курашаман, - деди Матмуродов Озодлик билан суҳбатда.

Хоразмлик нафақахўр Қадамбой Матмуродов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:49 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

XS
SM
MD
LG