Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:24

Владимирдаги ҳалокатда ўлганлар жасади Ўзбекистонга етказилди


Владимирда содир бўлган автоҳалокат, 6 окятбр, 2017 йил
Владимирда содир бўлган автоҳалокат, 6 окятбр, 2017 йил

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Россиянинг Владимир вилоятида содир бўлган автоҳалокатда ўлган ва жароҳат олганларни ватанига етказди. O‘zbekiston24​ телеканали берган хабарга кўра, жами 36 жабрланувчи ва уларнинг 5 қариндоши олиб келинган, ҳалокатда нобуд бўлган 15 кишининг жасади уйларига етказилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2017 йилнинг 8 октябр куни Россиянинг Владимир вилоятида 6 октябрда содир бўлган автоҳалокатда нобуд бўлганлар сони 17 кишига етганини маълум қилди.

Расмий хабарга кўра, ўлганлардан 15 нафари ўзбекистонлик, бири қозоғистонлик ва яна бирининг шахси номаълум қолмоқда.

Ҳҳукумат қарори билан ҳодисада жабрланганлар ҳамда нобуд бўлганларни Ўзбекистонга қайтариш учун Мудофаа вазирлигининг махсус самолёти Россияга юборилди.

O‘zbekiston24​ телеканалининг вазирлик билан Россияга борган гуруҳи берган хабарга кўра, Владимир вилоятида бўлган 36 ўзбекистонлик, уларнинг 5 қаридошини Ўзбекистонга қайтарилган. Қайтганлардан 22 нафари ҳамда нобуд бўлган 15 кишининг жасади Сурхондарёда қолдирилган, қолганлар эса Тошкентга етказилган.

Шунингдек, оғир жароҳат олган 3 киши ҳануз Владимир областидаги ишфохонада қолаётгани хабар қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида 7 октябр куни эълон қилинган рўйхатда Владимир вилояти Покров станциясида поезд остида қолган автобусда нобуд бўлган ва яраланган Ўзбекистон ватандошлари рўйхати чоп этган.

Булар:

1. Зиёдуллаева Гулсанам Машраб қизи, 24.06.2011 йилда туғилган, туғилган жойи- Музработ тумани Сурхондарё вилояти;

2. Норбоев Алимардон Кўшназар ўғли, 22.05.1992 йилда туғилган, туғилган жойи - Музработский тумани Сурхондарё вилояти;

3. Жўраев Маҳматкарим Жумақулович, 20.05.1966 йилда туғилган, туғилган жойи - Бойсун тумани Сурхондарё вилояти;

4. Кенжаева Умида Бозоровна, 06.09.1990 йилда туғилган, туғилган жойи - Музработ тумани Сурхондарё вилояти;

5. Жўраназаров Абдуқодир Рустам ўғли, 08.11.1996 йилда туғилган, туғилган жойи - Музработ тумани Сурхондарё вилояти;

6. Сатторов Рўзмат Нурали ўғли, 23.02.1993 йилда туғилган, туғилган жойи - Музработ тумани Сурхондарё вилояти;

7. Қосимов Таваккалжон Турсунович, 10.04.1973 йилда туғилган, туғилган жойи - Пахтаобод тумани Андижон вилояти;

8. Рўзиев Тоҳир Менглиевич, 30.01.1989 йилда туғилган, туғилган жойи - Музработ тумани Сурхондарё вилояти;

9. Маҳмудов Холмурод Рўзиевич, 19.09.1984 йилда туғилган, туғилган жойи - Бойсун тумани Сурхондарё вилояти;

10. Абдукаримов Мардон Тўлқин ўғли, 20.09.1997 йилда туғилган, туғилган жойи - Термиз тумани Сурхондарё вилояти;

11. Эшонкулова Сарвар Қурбоназар қизи, 03.01.1992 йилда туғилган, туғилган жойи - Музработ тумани Сурхондарё вилояти;

12. Қурбонов Сапарвали Язмуратович, 08.12.1982 йилда туғилган, туғилган жойи - Ангор тумани Сурхондарё вилояти;

13. Тангриқулов Давлатбек Машрабович, 18.05.2015 йилда туғилган, туғилган жойи - Россия Федерацияси,Музработ тумани Сурхондарё вилояти.

14. Холмиров Юсуф, туғилган жойи – Сурхондарё вилояти.

8 октябр куни маълум қилинишича, ҳалокатнинг 15-қурбони:

15. Мирзоев Миршод Миржон ўғли, 29.08.1997 йилда туғилган, туғилган жойи - Бухоро вилоятидир.

Ҳалокатнинг яна бир қурбонига тегишли жасад ҳануз ўрганилмоқда ва унинг шахси ҳозирча аниқлангани йўқ.

Яна уч ўзбекистонликнинг аҳволи шифокорлар томонидан ўта оғир, аммо барқарор, дея баҳоланмоқда. Булар:

1. Латипов Миржон Мирзоевич, 13.06.1974 йилда туғилган;

2. Тожиев Тўлқин Абдукаримович, 14.06.1976 йилда туғилган;

3. Зиёдуллаева Гулруҳ Машраббековна, 22.11.2012 йилда туғилган.

Қуйидаги Ўзбекистон ватандошлари эса енгил жароҳатлар олган ва госпитализация қилинишдан бош тортганлардир:

1. Назарқулов Хондор, 1992 й.т.;

2. Умматов Ўктам, 1992 й.т.;

3. Сатторов Зиёдулла, 1981 й.т. Сурхондарё вилояти;

4. Жўрабаев Баҳром, 1994 й.т. г. Ташкент;

5. Қаршиев Ғуломжон, 1986 й.т. г. Термиз, Сурхондарё вилояти;

6. Саматов Улуғбек, 1994 й.т. Сурхондарё вилояти;

7. Жумабоев Сайдулло, 1974 й.т., Андижон вилояти;

8. Икрамов Муҳаммад Ибрагимович, 1992 й.т., Андижон вилояти;

9. Муллаев Самеддин, 1976 й.т., Фарғона вилояти;

10. Перханов Ўткир, 1978 й.т., Бешарик, Фарғона вилояти;

11. Сатторов Шаҳбоз, 1996 й.т., Сурхондарё вилояти;

12. Тангриқулов Музаффар, 1964 й.т., Термиз ш., Сурхондарё вилояти;

13. Бурхонов Ботир Пўлатович, 1972 г.р, Термиз ш., Сурхондарё вилояти;

14. Бозоров Салоҳитдин Мирашурович, 1964й.т., Косонсой ш., Наманган вилояти;

15. Жумакулов Жўрабек Рўзимаҳмудович, 1980 й.т., Сурхондарё вилояти;

16. Худойқулов Тожибўри Эргашевич, Сурхондарё вилояти;

17. Астуғанов Носир Ханишевич, 1977 й.т., Сурхондарё вилояти;

18. Мирашуров Миркамол, 1995 й.т., Наманган вилояти;

19. Закиров Алижон Закирович, 1969 й.т., Андижон вилояти;

20. Маҳамаджанов Умиджон Маҳамажонович, 1983 й.т., Андижон вилояти;

21. Ҳакимов Ибрагим Ражбович, 1995 й.т., Андижон вилояти;

22. Турдалиев Б., 1992 й.т.;

23. Умарзода Иззатуло Абулносир, 1991 й.т.; Каттақўргон ш.;

24. Ашуров Аббос, 1996 й.т., Сурхондарё вилояти;

25. Ашуров Нуриддин, 1993 й.т., Сурхондарё вилояти;

26. Эркабаев Акмалжон, Фарғона вилояти;

27. Рўзиев Бобур, 1991й.т., Сурхондарё вилояти;

28. Бобоев Чори, 1993 й.т., Сурхондарё вилояти;

29. Алиқулов Тўйчи, 1963 й.т., Сурхондарё вилояти;

30. Джабборов Сирож Худойқулович, 1991 й.т., Сурхондарё вилояти;

31. Самадов Умид Рўзиқулович, 1989 й.т., Сурхондарё вилояти;

32. Махмандаров Сераддин Абдуллоевич, 1985 й.т., Сурхондарё вилояти;

33. Муратов Ўлтимурод Юсупович, 1996 й.т., Сурхондарё вилояти;

34. Джумақулов Сирожиддин Рузимаҳматович, 1993 й.т., Сурхондарё вилояти;

35. Рўзиев Тургун Панжиевич, 1997 г.р, Сурхондарё вилояти;

36. Мустагов Турдимурод Юсуп ўғли, 1991 й.т., Сурхондарё вилояти.

Сўнгги расмий маълумотга кўра, юқоридагилар 8 окятбр куни ватанига етказилган.

Ўзбекистон Республикaсининг Москвa шaҳридaги Элчихонaси мaълумотигa кўрa, 2017-йил 6-октябр куни мaҳaллий вaқт билaн сaҳaр соaт 3-ларда Россиянинг Влaдимир вилояти Покров тумaнидa содир бўлган.

Россия ФВВ мaълумотигa кўрa, aвтобусдa 58 киши бўлиб, улaрдaн 2 нaфaр ҳaйдовчи Қозоғистон фуқaроси, қолгaн 56 киши Ўзбекистон фуқaроси бўлган.

XS
SM
MD
LG