Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:02

Ўзбеклар чойхўрлик бўйича дунёда биринчиликни эгаллади


Ўзбекистон дунёда чой истеъмол қилиш бўйича етакчилик қилмоқда. Қароргоҳи Лондонда жойлашган Euromonitor International ташкилоти 18 май куни эълон қилган “Чой ёки қахва?” номли ҳисоботга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 99,6 фоизи чойни афзал кўради.

Чойхўрлик бўйича ўзбеклар чойнинг асл ватани саналмиш хитойликларни ҳам ортда қолдирди.

Ўзбекистон чой истеъмоли бўйича дунёда етакчи.
Ўзбекистон чой истеъмоли бўйича дунёда етакчи.

​Euromonitor International ташкилотининг “Чой ёки қаҳва?” номли ҳисоботида чой ичиш бўйича биринчи ўнликка Ўзбекистондан кейин Кения(99¸2)¸ Озарбайжон(99¸1%)¸ Покистон(99%)¸ Хитой(98.9%)¸ Миср(98¸5%)¸ Марокаш(96¸1%)¸ Қозоғистон(95¸6%)¸ Нигерия(95¸4%) ва Ҳиндистон (89%) кирди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, аҳоли сони 31 миллиондан ошган Ўзбекистонда йилига 50 минг тоннага яқин чой истеъмол қилинади.

Аҳоли жон бошига ҳисоблаганда ҳар бир ўзбекистонлик бир йилда 2¸5 килодан ортиқ қуруқ чой истеъмол қилади.

Нега ўзбекистонликлар чой кўп ичади? Кўп чой ичишнинг фойда-зарари қандай?

Озодликнинг бу каби саволларига ўзбекистонлик шифокор-блоггер Қанот Одил жавоб берди.

Чой кўп ичишнинг фойда ва зарари ҳақида Қанот Одил билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:51 0:00
Бевосита линк

Қаҳва ичиш бўйича Жанубий Америка мамлакатлари етакчилик қилди ва биринчи бешликка Гватемала (99¸6%)¸ Доминикан Республикаси(99¸5%)¸ Бразилия(97¸4%)¸ Эквадор(97¸4%)ва Коста Рика(96¸9) кирди.

Тадқиқот муаллифларига кўра¸ Осиë қитъаси умумиятла чой ичиш бўйича пешқадам ва чойхўрлик секин-аста Лотин Америкасига ҳам кириб бормоқда.

Айни пайтда¸ ҳисобот хулосасига кўра¸ дунë аҳолисининг кўпчилиги чойдан кўра қаҳва ичишни маъқул кўради.

XS
SM
MD
LG