Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:27

Ички ишлар ва Прокуратура пахта термоқда, МХХ далада этак билан кўринмади


Ўзбекистонда куч ишлатар идоралар, жумладан милиция ва прокуратура ходимлари пахтага сафарбар этилди. Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратуранинг марказий идоралари ходимларидан тортиб вилоят ва туманлардаги бўлимлари уч кун аввал мажбуран пахтага ҳайдалган. Лекин, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик ходимларининг пахтага чиқарилгани ҳақда Озодлик маълумотга эга эмас. Банк ходимларидан эса, 5 нафардан теримчи ёллаш "сўралди".

Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармасининг исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган милиция сержанти ўзи ва йигирмага яқин ҳамкасби мажбуран Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманига ўн кунга пахта теришга жўнатилганини айтди.

- Асосан қўриқлаш хизматидан йигирмага яқин милиция ходими Жиззахнинг Мирзачўл туманига, яна бир гуруҳ Тошкент вилоятининг Бўка тумани далаларига ташланди. Тераётганлар орасида лейтенант, катта лейтенатлар ҳам бор. Ўн кундан сўнг иш жойимизга қайтамиз, ўрнимизга бошқа милиция отряди жўнатилар экан, - деди тошкентлик ички ишлар ходими.

Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси мулозими Озодликка ҳар бир милиция бўлимидан 5 нафардан теримчи чиқариш буйруғи вазирликдан берилганини айтди.

Тошкент вилоят ИИБ ходимларидан яна бири ўн кундан буён Қашқадарёнинг Миришкор туманида пахта тераётгани ҳақда Телеграм канали орқали билдирди.

Милиция ходими мажбуран пахтага олиб чиқилгани ҳақда Озодликка ёзди.
Милиция ходими мажбуран пахтага олиб чиқилгани ҳақда Озодликка ёзди.

​Айни пайтда Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Тошкентдаги марказий идораси ва вилоят шаҳар ва туманларидаги бўлимлари ходимлари ҳам пахтага сафарбар этилганига оид хабарлар кела бошлади.

Исми айтилмаслиги шарти билан Озодликка гапирган Тошкент шаҳар пркуратураси ходимининг айтишича, у соғлиги тўғри келмаса ҳам мажбуран пахтага жўнатилган. Шу кунда у Сирдарёнинг Оқ олтин туманида пахта тераётганини айтди.

Ўзбекистонда куч ишлатар идоралар ходимларининг пахта теримига чиқарилиши шу пайтгача кузатилмаган эди.

Айни пайтда, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик ходимларининг пахтага чиқарилгани ҳақда Озодлик маълумот йўқ.

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот органлари хизматчиларининг пахта теримига оммавий мобилизацияси ўтган ҳафта талабаларнинг кутилмаганда пахтадан қайтарилиши ортидан рўй бермоқда.

Ички ишлар ва прокуратура билан бир қаторда Ўзбекистондаги банкларнинг ҳар бир бўлими ходимларига 5 нафардан теримчини пахта терими учун ёллаш "сўралган".

27 сентябр куни ижтимоий тармоқларда Марказий банк раиси ўринбосари Ш.Атабаев 26 сентябр куни имзоланган, факс орқали қабул қилинган хат суратлари тарқалди.

Марказий банк бўлимларига бештадан теримчи ёллаш сўралган хат
Марказий банк бўлимларига бештадан теримчи ёллаш сўралган хат

Ҳужжатда тижорат банклари бошқаруви раислари ва Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқларидан 2017 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга кўмаклашиш мақсадида банкнинг ҳар бир ҳудудий филиалларида ишлаётган ҳар 1 ходим 5 нафардан теримчи пахта йиғим-теримига жалб этилишини ташкил қилиши сўралган.

Марказий банкнинг Самарқанддаги бўлими ходими Озодлик билан суҳбатда шундай хат келиб тушгани, лекин бу буйруқни бажариш имконсиз эканини айтди.

- Банк ходими ўзидан ташқари яна 5 одамни пахтага ёллаши керак, деган талаб қўйиляпти. Бу мутлақо имконсиз. Одам етмаяпти бизда. Мени ўзим эримдан ажрашганман, икки қизим бор. Пахтани терайми, болаларга қарайми, банк ишини қилайми ё теримчи ёллайми?! Аёлларимиз деярли ҳаммасини аҳволи шу, эркакларимизни ҳаммаси далада, - дейди Марказий банкнинг Самарқанддаги бўлими ходими.

Ўзбекистон Марказий банки мулозими ҳам шундай хат банк бўлимларига жўнатилганини тасдиқлади.

Лекин, банк ходимлари теримчинининг меҳнатини ўз чўнтагидан тўлайдими?

Теримчини топиш билан қай вақтда шуғулланиши керак: bш пайтими ёки ишдан кейин?

Бу топшириқни банклар, уларнинг хизматчилари бажармаса, қандай чора қўлланилади?

Бу саволларни Марказий банк мулозими жавобсиз қолдирди.

XS
SM
MD
LG