Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:53

Рустам Сагдиев: "Имом Бухорий" фильми учун техникани Ҳолливуддан келтирамиз


Рустам Сагдиев (чапда) Ҳолливуд юлдузи Гассан Массуд иштирокида фильм олган.
Рустам Сагдиев (чапда) Ҳолливуд юлдузи Гассан Массуд иштирокида фильм олган.

Таниқли кинорежиссёр, 46 яшар Рустам Сагдиев Ўзбекистон президенти топшириғи асосида IX асрда яшаб ўтган таниқли Ислом олими Имом Бухорий ҳаëти ҳақида қиммат бюджетли¸ икки қисмли бадиий фильм устида иш бошлаганини билдирди.

Кинорежиссёрнинг айтишича, “бир неча миллион долларлик” бу кинолойиҳа давлат гранти асосида “Ўзбеккино” ДАК ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамкорлигида суратга олинади.

Ўтган йил охирида кинематография вакиллари билан учрашган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “исломий мавзудаги фильмларни суратга олиб, масжидларда намойиш қилиш” таклифи билан чиққан эди.

Нега ал-Бухорий тўғрисида кино йўқ? Ат-Термизий бобомиз?! Термизийлар сулоласи, деганда қанчадан-қанча гаплар бор. Бу ҳам бир йўналишми йўқми?! Мотуридий ҳақида кино кўрсатиш, у ҳам бир йўналиш. Ислом цивилизацияси деганда нимани кўрсатамиз биз?! Элимизга тўғри исломни тараннум этиш - жуда катта тарбия. Масжидларда ҳам буни қўйса бўлади“, деган эди президент ўз нуқтида.

Сагдиевга кўра, президентнинг бу нутқидан кейин Термизий ва Бухорий ҳақида кинофильмлар устидаги ишлар жадал суръатлар билан бошланган.

- Президентимиз, маблағ ва техника масаласида муаммо бўлмайди, деб ваъда берди. Керак бўлса, ўша Ҳолливуд ишлатадиган энг сўнгги кинотехникаларни сотиб оламиз. Фильмга жаҳон кино юлдузлари таклиф қилинади. Бир сўз билан айтганда, охират учун ташриф қоғози бўладиган фильм бўлади, деди киночи.

Рустам Сагдиев: Имом Бухорий фильми учун Ҳолливуддан техника келтирамиз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:40:57 0:00

Суҳбатдош ўзи суратга оладиган "Имом Бухорий" (фильмнинг ишчи номи) ҳақидаги фильм дунë экранларига чиқишидан умидвор.

120 йиллик дунë кинематографияси тарихида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган иккитагина кинофильм дунë кинопрокатига чиқарилган.

Булардан бири 1945 йил Наби Ғаниев тарафидан суратга олинган "Тоҳир ва Зуҳра" фильмидир.

Бу фильм кино дурдонаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

Халқаро кинопрокатга чиққан иккинчи фильм эса, Латиф Файзиев 1979 йилда ҳиндистонлик режиссер Умеш Меҳра билан бирга суратга олган “Али Бобо ва қирқ қароқчи саргузашти” фильмидир.

XS
SM
MD
LG