Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:05

Meteo France: “Ирма” тарихдаги энг давомли циклонлардан бирига айланди


Антлантика океанида бошланган “Ирма” довули 33 соатдан ошиқ пайт давомида тезлиги соатига 295 километрни ташкил қиладиган шамолларни юзага келтирди.
Антлантика океанида бошланган “Ирма” довули 33 соатдан ошиқ пайт давомида тезлиги соатига 295 километрни ташкил қиладиган шамолларни юзага келтирди.

Антлантика океанида бошланган “Ирма” довули 33 соатдан ошиқ пайт давомида тезлиги соатига 295 километрни ташкил қиладиган шамолларни юзага келтирди. Франция об-ҳаво хизматига кўра, бундан аввал ҳеч бир довул бунчалик узоқ давом этмаган.

Meteo France хизмати ходими Этьен Капикян 1970 йиллар бошида бошланган “сунъий йўлдошлар замонида бунчалик кучли, бунчалик давомли довул ҳечам кузатилмаган эди”, деди.

“Ва у давом этмоқда”, дея сўзини давом эттирди Капикян.

“Ирма” Багама оролларига етиб боргунича 5- категориядаги довулга айланиши кутилмоқда.

5- категория энг юқори категория бўлиб, бундай довуллар тезлиги соатига 252 километрдан кўпни ташкил қиладиган шамолларни келтириб чиқаради.

Ўз йўлидаги кичик оролларни вайрон қилаётган “Ирма” 2013 йили “Ҳайян” довули ўрнатган рекорддан ўзиб кетди. “Ҳайян” ҳам тезлиги соатига 300 километрга яқин шамолларни келтириб чиқарган эди. Аммо улар 24 соат давом этган холос.

Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг билдиришича, “Ирма” довулидан шу кунгача Кариб бассейнида 1 миллион 200 минг одам жабрланди.

Кариб оролларида довул оқибатида камида 13 одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG