Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:16

Ироқ кучлари ва пешмерга жангчилари Мосулга уч тарафдан яқинлаб бормоқда


24 октябрь куни Ироқ кучлари пешмерга қўшинлари билан бирга Мосул шаҳрига уч томондан яқинлашди.

Дам олиш кунлари улар “Исломий давлат” жангарилари бошқарувидаги Мосул шаҳрнинг жанубий, шарқий ҳамда шимолий қисмларида жойлашган қишлоқларни қўлга олишган эди.

Пешмерга қўшинлари ҳамда Ироқ армияси ҳарбийлари АҚШ етакчилигидаги коалиция ҳаво ҳужумлари кўмагида шаҳар томон юриш қилмоқда.

23 октябрь куни пешмерга жангчилари шаҳар шимоли-шарқидаги саккиз қишлоқни озод этишди. Уларнинг Мосулга етиб боришларига 8 км қолди.

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Туркия танклари ва артилелрияси пешмерга жангчиларига ёрдам бераётганини билдирди.

Аввалроқ Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Туркияни жангларда аралашмсликка чақирган эди.

Дам олиш кунлари Ироқ кучлари Мосулдан 12 км масофада жойлашган Бартелла шаҳрини озод этишди. Ҳукумат кучлари яна ўтмишда насронийлар шаҳри бўлган Ҳамданияни қайта қўлга олишди.

Ироқ кучлари Мосулни жанубий тарафдан қуршаб олган.

23 октябрь куни эрталаб Ироқ армияси Мосулдан 5 км нарида жойлашган Таллкайф қишлоғини ишғол этди.

XS
SM
MD
LG