Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:41

Apple ширкати iPhone 8 билан бирга iPhone X телефонини тақдим этди


iPhone-X смартфони.
iPhone-X смартфони.

12 сентябрь куни Apple ширкати етакчиси Тим Кук iPhone 8 ҳамда iPhone 8 Plus билан бирга iPhone X смартфонини тақдим этди.

Телефон номи “iPhone Ten” ўлароқ ўқилади, чунки мазкур модель ширкат ўн йилга тўлган кун эълон қилинди.

iPhone 8 ҳамда iPhone 8 Plus каби iPhone X ҳам янги дизайнга эга бўлиб, унинг олди ҳам, орқаси ҳам шишадан ясалган версиялари бор.

Шунингдек, янги смартфонларга сув ва чанг кирмайди.

iPhone X 2046×1125 резолюцияга эга, Super Retina Display деб аталувчи OLED экран билан жиҳозланган.

Янги смартфонда яна “уй” тугмаси йўқ бўлиб, унинг экрани олд қисмини бутунлай эгаллайди.

iPhone X га фойдаланувчи юзини аниқлайдиган тизим ҳам киритилган. Ширкат уни FaceID, деб атамоқда.

Смарфоннинг яна бир ўзгачалиги унинг орқа камерасининг қўшалоқ линзага эгалигидир.

Янги смартфон яна FaceID технологияси ёрдамида киши чеҳрасида акс этган белгиларни автоматик тарзда эмодзига айлантира олади: фойдаланувчи кулса, смартфон кулиб турган эмодзини таклиф қилади.

iPhone X, шунингдек, махсус мослама устида симсиз заряд ола олади.

Смарфоннинг 64 гигабайтли модели 999 долларга сотилиши кутилмоқда.

Янги смартфонни сотиб олиш учун 27 октябрдан бошлаб онлайн буюртма бериш мумкин бўлади. Дўконларда эса смартфон 3 ноябрда сотувга чиқади.

XS
SM
MD
LG