Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:36

NASA: 4 сентябрдан бери Қуёшда кучли чақнашлар кузатилмоқда


NASA космик агентлигининг билдиришича, Қуёшда 4 сентябрдан бери кучли чақнашлар кузатилмоқда. 7 сентябрь куни Қуёшнинг фаол ҳудудида 4- ва 5- чақнашлар содир бўлди.

NASAга кўра, Қуёш чақнаар экан, кучли радиация чиқаради. Аммо бу радиация отдатда Ер атмосферасидан ўта олмайди. Яъни, Қуёш радиацияси инсон соғлиғига таҳдид солмайди.

Аммо Қуёш чақнаши атмосферанинг GPS ва коммуникация сигналлари юрадиган қисмларига етиб кела олади. Шундай экан, Қуёш чақнаши коммуникация ҳамда GPS мосламалари фаолиятига ҳалақит бериши мумкин.

Куни кеча кузатилган чақнашларининг биринчиси M7,3, иккинчиси X1,3 ўлароқ классификация қилинди.

Энг кучли чақнашлар X ўлароқ классификацияланади. Сонлар эса чақнашларнинг қувватига мос келади. Масалан, X2 деб юритилувчи чақнаш X1 дан икки маротаба кучли бўлади ва ҳоказо.

6 сентябр куни эса, жуда кучли чақнашлар кузатилган эди. Уларнинг биринчиси X2,2, иккинчиси X9,3 деб баҳоланди.

Қуёш фаолияти одатда 11 йиллик циклга бўлинади. Цикл давомида қуёш фаолияти аввалига кучаяди, кейин сустлашади.

6 сентябрь куни кузатилган X9,3 чақнаши қуёшнинг ҳозирги циклидаги энг йирик чақнаш бўлди.

Жорий цикл 2008 йилнинг декабрида бошланган бўлиб, ҳозирда у сустлашиш этапига ўтган.

XS
SM
MD
LG