Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:59

Telegram яқинда ўз криптовалютасини чиқаради


Telegram асосчиси Павел Дуров тез кунларда тармоқнинг ўз криптовалютасини жорий қилиш ниятида. Бу ҳақда хабар қилган TechCrunch сайтига кўра, Telegram Open Network (TON) деб номланадиган платформа ёрдамида Telegram ичида тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Telegram TON платформасини тўрт этапда таъсис қилмоқчи. Хусусан, TON Payments тўлов тизими вазифасини бажаради, TON Blockchain эса болкчейн вазифасини ўтайди. TON DNS ҳисоб, нод ва хизматларга тушунарли ном бериш имконини беради. Бу эса фойдаланувчиларга Telegram ичида йўл топишда кўмаклашади. Ниҳоят, TON Services дастурчиларга қулай интерaфейс ҳамда иловалар ишлаб чиқиш ва «ақлли» шартномаларни амалга ошириш имконини беради.

Тизимни йўлга қўйиш учун илк қадам ўлароқ токенлар (ICO) таъсис қилинади. Хабарларга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун Дуров 500 миллион доллар жалб қилишни режалаштирган.

Аввалроқ Telegramдан ишдан ҳайдалган дастурчи Антон Розенберг Дуровнинг тизимни криптовалюта ёрдамида монетизация қилиш режаси ҳақида билдирган эди. Розенбергнинг айтишича, Дуров тизим Эрон ва Ўзбекистонда муваффақият қозонишига умид боғлаган. Ушбу икки давлатда тўлов тизимлари ишламайди, криптовалюта эса бу чекловларни четлаб ўтиш имконини беради.

XS
SM
MD
LG