Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:56

Тошкентлик Нодирбек жаҳоннинг иккинчи энг ёш гроссмейстери бўлди


Нодирбек Абдусатторов 8 ёшида болалар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган эди.(Сурат 2012 йилда Ўзбекистон Шахмат Федерацияси сайтидан олинган).
Нодирбек Абдусатторов 8 ёшида болалар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган эди.(Сурат 2012 йилда Ўзбекистон Шахмат Федерацияси сайтидан олинган).

Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат тарихида энг ёш иккинчи гроссмейстер бўлди. 6 ёшида Ўзбекистон чемпионига айланган 13 ёшдаги Нодирбек россиялик ва ҳиндистонлик 24-32 ёшли гроссмейстерлар устидан Санкт -Петербургда ўтган халқаро шахмат турнирида ғалаба қозониб, гроссмейстер мақомига эга бўлди. Жаҳоннинг энг ёш биринчи гроссмейстери мақомини шу кунгача россиялик 27 ёшли Сергей Корякин сақлаб қолмоқда.

Сhess.com нашрининг 31 октябрь куни маълум қилишича, Нодирбек Абдусатторов 29 октябрда Санкт-Петербургда якунланган Чигорин Мемориали халқаро шахмат турнирида ҳиндистонлик 24 ёшли гроссмейстер Панаяппан Сетхураман ва россиялик 27 ёшли гроссмейстер Евгений Левинни мот қилди. Россиялик халқаро даражадаги гроссмейстерлар -32 ёшли Артем Тимофеев ва Евгений Алексеев билан дуранг натижа кўрсатди.

Мусобақа натижасида 13 ёш 1 ой 11 кунлик Абдусатторов эҳтимолий 9 очкодан 6,5 очко тўплаб жаҳондаги энг ёш иккинчи гроссмейстер мақомига эга бўлди.

Жаҳондаги энг ёш биринчи гроссмейстер мақомини бугунги кунда 27 ёшга тўлган россиялик Сергей Корякин 12 ёш 7 ойлигида қўлга киритган. Мазкур воқеа Гиннес рекордлар китобида қайд этилган.

Жаҳондаги энг ёш гроссмейстерлар рўйхатида Нодирбек Абдусатторовгача 2-поғонани ҳозирги кунда 24 ёшда бўлган ҳиндистонлик Паримаржан Неги эгаллаб турган эди. У 13 ёш 4 ой 22 кунлигида гроссмейтер бўлган. Нодирбек унинг рекордини янгилагани ортидан Паримаржан Неги рўйхатнинг 3-поғонасига тушиб қолди.

Жаҳондаги энг ёш гроссмейстерлар рўйхатига жами 29 одамнинг исми киритилган. Нодирбек Абдусатторов бу рўйхатдан ўрин олган биринчи ўзбекистонлик бўлди.

1 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев ёш шахматчига MacBook Pro ноутбугини совға қилган эди.

Озодлик радиоси биринчи марта Нодирбек Абдусатторов тўғрисида 2012 йилнинг 20 ноябрида хабар берган эди. Ўшанда 8 ёшда бўлган Нодирбек Словениянинг Марибор шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 ёшгача бўлган шахматчилар орасида жаҳон чемпиони бўлгани билдирилган.

Нодирбек 5 ёшида Тошкент шаҳар чемпионлигини қўлга киритган. 6 ёшида эса Ўзбекистон чемпионига айланди.

6,5 ёшидан бошлаб халқаро миқиёсдаги мусобақаларда иштирок этишни бошлади. 2011 йилда Филиппинда ўтказилган Осиё биринчилигида бронза медалини олди. Шунингдек, 2011 йилнинг декабрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 7 ёшдаги шахматчилар орасида ғолибликни қўлга киритиб, Осиё чемпиони деган унвонга сазовар бўлган.

XS
SM
MD
LG