Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:37

Мирзиёев БМТда Ўзбекистоннинг “янги қиёфаси” ҳақида рус тилида гапирди


Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси минбарида. 2017 йилнинг 19 сентябри. Фотосурат Ўзбекистон Республикаси президентининг расмий веб-сайтидан олинди.
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси минбарида. 2017 йилнинг 19 сентябри. Фотосурат Ўзбекистон Республикаси президентининг расмий веб-сайтидан олинди.

БМТ Бош Ассамблеясида АҚШ президенти Дональд Трамп, Франция президенти Эммануэль Макрон, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан бир қаторда биринчи марта иштирок этган Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 19 сентябрда рус тилида сўзлаган нутқида Тошкент ҳукумати ислоҳотлар орқали мамлакатнинг янги қиёфасини шакллантираётгани ҳамда фундаментал инсон ҳуқуқлари ҳақида гапирди.

Мирзиёев БМТда Ўзбекистоннинг “янги қиёфаси” ҳақида гапирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00

Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида Ўзбекистон ҳукуматининг асосий фаолияти бугунги кунда "мамлакатнинг янги қиёфасини шакллантиришга" қаратилганини айтди.

-Биз аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, теран англаган ҳолда, қатъий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз, мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлидан бормоқдамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари бу йўналишда валюта эркин конвертациясига рухсат берилганини, бизнес учун солиқлар миқдори камайтирилганини, тадбиркорлар учун кредитлар бериш кўлами кўпайганини, эркин иқтисодий зоналар яратилаётганини таъкидлади.

“Биз оддий бир ҳақиқатдан келиб чиқмоқдамиз: Халқ қанча бой бўлса, давлат шунча кучли бўлади”, -деди Мирзиёев.

Унинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

-Экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган, тўғри йўлдан адашган фуқаролар ижтимоий реабилитация қилинмоқда, уларни соғлом ҳаётга қайтариш учун зарур шароитлар яратилмоқда,-деди президент.

Президент ўз нутқида “Одамларнинг эркин ҳаракат қилишини чеклайдиган хорижга чиқиш визалари сингари умрини мутлақо ўтаб бўлган ўтмиш қолдиқлари бекор қилинди”, деб баёнот берди.

Мирзиёев “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан очиқ мулоқотимиз фаоллашиб бормоқда”, деб билдирди.

Айтиб ўтиш жоизки, 18 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келган Мирзиёев 19 сентябрда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан учрашди.

Расмий хабарда айтилишича, учрашувда Зайд Раад ал-Ҳусайн жорий йил май ойида Тошкентга қилган сафаридан сўнг Ўзбекистон ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси ўртасидаги амалий ва очиқ мулоқот янги даражага кўтарилганини билдирган.

Учрашув пайтида сентябрь ойи охирида БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонга ташриф билан келиши ҳам маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG