Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:54

Қирғизистон президентлигига номзодлар эълон қилинди. Сайловнинг энг қизғин палласи бошланди


Қирғизистондаги сайловларда овоз бериш варақчаларини автоматик тарзда ҳисоблайдиган қутилардан фойдаланилади.
Қирғизистондаги сайловларда овоз бериш варақчаларини автоматик тарзда ҳисоблайдиган қутилардан фойдаланилади.

Қирғизистонда президентликка номзодлар рўйхати расман эълон қилинди ва сайловолди тарғиботи бошланди.

Қирғизистон президентлигига номзодлар эълон қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:52 0:00

Президентликка номзод сифатида 13 одам расман рўйхатга олинди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 10 сентябрь куни президентликка номзодлар рўйхатини расман эълон қилди.

Президентликка номзод сифатида рўйхатга олиш илтимоси билан Марказий сайлов комиссиясига 59 одам ариза топширган эди. Бироқ уларнинг кўпчилиги қирғиз тилидан имитиҳон топшириш, 30 минг тарафдорнинг имзосини тақдим этиш ва сайлов жамғармасига 15 минг долларга яқин пул ўтказиш каби шартларни бажара олмади.

Марказий сайлов комиссияси 59 одамдан 13 нафарини президентликка номзод сифатида расман рўйхатга олди. Булар Темир Сариев, Ўмурбек Бабанов, Сўўрўнбай Жээнбеков, Бакит Тўрўбаев, Эрнис Зарликов, Адахан Мадумаров, Азимбек Бекназаров, Токтайим Умўталиева, Улукбек Кўчкўров, Арсланбек Малиев, Таалатбек Масадиков, Камчибек Ташиев ва Арстанбек Абдилдаев.

-Қирғиз Республикаси президентлигига сайловнинг энг масъулияти ва энг катта босқичи –тарғибот –ташвиқот ишлари бошланди. Тарғибот-ташвиқот ишлари 14 октябрь куни эрталаб соат 8да якунланади, -деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Абдижапар Бекматов номзодлар рўйхатини эълон қилар экан.

"Жентельменча келишув"

Номзодлар рўйхати расман эълон қилинишидан бир кун олдин президентликка номзод сифатида тасдиқланган шахслар “жентельменча келишув”ни имзоладилар.

Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова иштирокида 5 номзод имзолаган келишувда сайловчилар овозини сотиб олинишига йўл қўймаслик, Конституция ва қонунчилик талабларига амал қилиш, ҳар бир сайловчининг ҳуқуқини ҳурмат қилиш каби шартлар қайд этилди.

Келишувда “номзодлар сайлов натижаларини тан олади”, деган шарт ҳам мавжуд. Бироқ бу ҳужжат “жентельменча келишув” бўлгани учун ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмайди.

Президентликка номзодлар Адахан Мадумаров ва Улукбек Кўчкўров мазкур келишувни имзолашдан бош тортишди.

-Бугунги кунда административ ресурслардан тўлиқ фойдаланишаяпти. Уларга жиноий элементлар ҳам қўшилиб, айрим ҳудудларда одамларга босим кўрсатишаяпти.Сизлар давлатдан ойлик олаяпсиз, шунинг учун бизни қўллашга мажбурсизлар, каби сўзлар бўлаяпти, - дедиУлукбек Кўчкўров келишувни имзолашдан бош тортганини изоҳлар экан.

Ҳукумат президентлик сайловини холис ва адолатли ўтказишга ваъда бермоқда

Қирғизистон ҳукумати бу каби иддаолар ўринсиз эканини, сайлов холис ва адолатли ўтказилишини билдириб келмоқда.

21 август куни президентликка номзод Сўўрўнбай Жээнбеков бош вазир лавозимидан истеъфо берган ва буни “сайловда иштирок этаётган барча номзодларга тенг шароит ва рақобат яратиш мақсадида” қилганнини айтган эди.

Айни пайтда президентлик сайловидаги энг кучли рақибларидан бири бўлиши кутилаётган Ўмурбек Текебаев 16 август куни суд ҳукми билан коррупцияда айбдор, деб топилиб 8 йил озодликдан маҳрум этилди. Текебаевнинг номзоди “Ата Мекен” партияси томонидан президентликка кўрсатилган эди.

Қирғизистонда президентлик сайлови 15 октябрда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG