Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:29

Шимолий Ирландиядаги энг йирик қуёш энергияси заводи ишга тушди


Қуёш батареялари.
Қуёш батареялари.

Шимолий Ирландиядаги энг йирик қуёш энергияси заводи ишга тушди. Антрим шаҳрида жойлашган завод 11 мингдан ортиқ уйга етадиган электр токи ишлаб чиқаради.

Завод Антрим графлигининг беш ҳудудида ўрнатилган қуёш батареялари тармоғидан иборатдир.

Заводни ишга туширган Lightsource ширкати директори: “Бу Ирландия оролидаги энг йирик қуёш энергияси лойиҳасидир”, деди.

“Қуёш энергияси фақатгина тоза, қайта тикланадиган энергия манбаи эмас. У яна ўз харажатини ўзи кўтаради ва уни тез ва самарали равишда йўлга қўйиш мумкин”, дея қўшимча қилди директор.

Шимолий Ирландия 2020 йилгача қайта тикланадиган энергия ҳиссасини 40 фоизга кўтармоқчи.

Ўтган йилда Lightsource ширкати Англияда Европадаги энг йирик сувда қалқиб турувчи қуёш батареялари тизимини ишга туширган эди.

XS
SM
MD
LG