Линклар

Жорий ҳафта охирида, шанба куни Абу-Даби Лувр музейининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. 2007 йили Париж Луври Абу-Дабида 2012 йилгача янги музей қурилишини эълон қилган эди. Музей очилиши бир неча марта кечиктирилган. Абу-Даби “Лувр” номидан 30,5 йил давомида фойдаланиш учун Францияга 525 миллион доллар тўлаган.​

Архитектор Жан Нувелнинг лойиҳаси билан барпо этилган музейда дунё ва динларнинг қисқа тарихи билан танишиш мумкин.

Музей Абу-Дабидаги Саодат оролида жойлашган бўлиб, унда Шарқ ва Ғарб маданияти ва тарихига оид экспонатлар жамлаган.

Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари Саодат оролини маданият ҳудудига айлантиришни режалаштирган эди. Оролда Нью-Йоркдаги Гуггенхайм музейининг "шеригини" очиш ҳам режалаштирилган эди. Аммо унга ажратилган ер ҳалигача бўш турибди.

Бунинг сабабларидан бири нефть нархларининг тушиб кетганидир. 2014 йил бир баррель нефть 100 доллар бўлган бўлса, 2016 йилга келиб унинг нархи 30 долларга тушиб қолди.

Абу-Даби расмийлари шаҳар Луврини қуриш учун қанча маблағ сарфланганини ҳали очиқлашгани йўқ.

Абу-Даби “Лувр” номидан 30,5 йил давомида фойдаланиш учун Францияга 525 миллион доллар тўлаган.

Музей қурилишида қатнашган ишчилар оғир шароитда ишлагани ва жуда оз маош олгани учун лойиҳа кескин танқидларга учради.

2015 йили ишчилардан бири бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди.

Human Rights Watch ташкилоти 2015 йилда эълон қилган ҳисоботга кўра, Саодат оролида ишлаган юзлаб одам, жумладан, Лувр ишчилари оғир шароитларга қарши намойишга чиққани учун мамлакатдан бадарға қилинган ёки иш визасидан айрилган.

Музейда турли динлар ва халқларга тегишли экспонатлар ёнма-ён қўйилган. Қоронғу хоналарнинг бирида қадимий Қуръон нусхаси ёнида готик Библияни, буддистлар сутралар ни ҳамда 149 йилдан сақланиб қолган Тавротни кўриш мумкин.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG