Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:00

Афғонистонлик қарийб 100 талаба ўқиш учун Термизга етиб келди


Афғонистонда нашр қилинган Ўзбек тили дарслиги.
Афғонистонда нашр қилинган Ўзбек тили дарслиги.

21 январь куни 100 нафарга яқин афғонистонлик ёшлар Термиз халқаро аэропортида кутиб олинди. Бу ҳақда хабар қилган kun.uz сайтига кўра, улар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Афғон фуқароларини ўқитиш марказида таҳсил олади.

Афғонистонлик ёшлар мазкур марказда икки йил давомида ўзбек тили ва адабиёти йўналишида педагогик таҳсил олишади. Шундан сўнг ўз юртларига қайтиб, соҳалари бўйича афғон ўқувчиларига дарс беришади. Марказда дастлабки босқичда ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат таълим йўналишида 97 нафар талаба, шу жумладан, 86 нафар ўғил бола ва 11 нафар қиз болани ўқитиш назарда тутилган.

Афғон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган ўқув маркази Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги Янгиариқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг бинолари ўрнига ташкил этилган.

Маълумотларга кўра, Марказда 750 ўринли ўқув биноси, 180 ўринли мажлис зали, Ахборот-ресурс маркази, 100 ўринли ошхона, спорт зал ҳамда ҳудуддаги стадион ва спорт майдончалари, 110 талабалар турар-жойи мавжуд бўлиб, улар замонавий кўринишда жиҳозланган. Ушбу ишлар учун 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.

XS
SM
MD
LG