Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:20

Ақтўбеда ҳалок бўлган тўрақўрғонликлар оилаларига 5 млн сўмдан маблағ ажаратилди


Бу ҳақда Тўрақўрғон туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаевга таяниб, ЎзА агентлиги хабар қилди.

– Аввало, фожиали ҳалок бўлган ҳар бир йигитнинг хонадонига бўлиб, уларнинг оилавий шароитини ўрганиш ва шунга асосан тегишли ёрдам кўрсатиш, оила аъзоларини аҳвол-руҳиясини назоратга олишга алоҳида эътибор берилмоқда, – деган Ғуломжон Муродхўжаев. – Ҳар бир оилага давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларидан масъуллар, шифокорлар бириктирилди. Ҳалок бўлганлар оилаларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион сўмдан маблағ ажратилди, маърака-маросимларни ўтказиш учун ҳомийлар тайин қилинди. Шунингдек, мазкур оилаларнинг коммунал соҳага доир турли муаммолари ҳал этиб берилмоқда.

Косонсой туманида эса, аъзоси ҳалок бўлган хонадонларга "Нуроний" жамғармаси 1 млн. сўмдан ажратган.

– Албатта, бу йўқотишларнинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди, – деган “Маҳалла” хайрия жамғармаси Косонсой туман бўлимининг раиси Абдусамад Дадабоев. – Бироқ маҳалла-куй томонидан бу оилалар аъзоларининг ғам-қайғуларини иложи борича енгиллатишга ҳаракат қилинмоқда. Ҳар бир мотамзада хонадонга “Нуроний” жамғармаси томонидан 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилди. Бундан ташқари бир тоннадан кўмир, газ баллони, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланмоқда.

Дастлабки рўйхатга кўра, ҳалокат қурбонларининг 22 нафари Тўрақўрғон ва 8 нафари Косонсой туманидан.

XS
SM
MD
LG