Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:15

Туркия Суриянинг курдлар назоратидаги қисмига қўшин киритди


Туркиянинг Ҳатай вилоятига туташ Сурия чегараолди ҳудудида турк ҳаво кучлари берган зарбадан чиқаётган тутун, 20 январь, 2018
Туркиянинг Ҳатай вилоятига туташ Сурия чегараолди ҳудудида турк ҳаво кучлари берган зарбадан чиқаётган тутун, 20 январь, 2018

Туркия армияси, иккинчи кундирки, Сурия шимолидаги курдлар назоратида бўлган Африн анклавида ҳарбий амалиёт олиб бормоқда. Турк матбуотининг Бош вазир Бинали Йилдиримга таяниб хабар қилишича, амалиётдан мақсад Туркия-Сурия чегараси бўйлаб, Сурия ичкариси томон, тахминан, 30 километргача бўлган ҳудудда хавфсиз зона барпо қилишдир.

21 январь куни турк матбуотида эълон қилинишича, Бош вазир Бинали Йилдирим мамлакат армияси, иккинчи кундирки, Сурия шимолидаги курдлар назоратида бўлган Африн анклавида ҳарбий амалиёт олиб бораётганини билдирган.

Амалиётда иштирок этаётган турк аскарлари сони ҳозирча ошкор қилинмади.

​20 январда турк қўшинлари АҚШ дастаклаётган курд жангчилари назоратидаги Африн анклавида амалиёт бошлаганини билдирилган.

Жумладан, Туркия Бош вазири 20 январги кунги баёнотида амалиётдан мақсад Суриядаги асосий қисми курд жангариларидан иборат Халқ ҳимоячилари гуруҳи (YPG) “унсурлари” ва “Ислом давлати" (ИД) жангариларини йўқ қилиш, деб таъкидлаган.

Қўшма Штатларнинг бундай хатти-ҳаракат минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришига Туркия, ҳозирча, қулоқ осмаётир.

Туркия курд YPG гуруҳини ўз ҳудудида, АҚШ ва қатор Европа давлатлари террорчи ташкилот, деб тан олган Курд ишчилари партиясига алоқадорликда айблаб келади.

Курд жангчилари раҳбарлари Туркия, айни пайтда, ҳаводан бераётган зарбалар вақтида камида 10 киши қурбон бўлгани, уларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари экани ҳақида баёнот берди.

– Етти киши ҳалок бўлди, улар орасида бир бола, икки нафар аёл жангчи ва бир эркак жангчи бор, – деди курдларнинг YPG гуруҳи вакили Бируск Хасакеҳ Франциянинг Фран-Пресс ахборот агентлигига.

Туркия ҳукумати вакиллари қурбонлар бўлганини тан олди, аммо уларининг барчаси курд жангари гуруҳлари вакиллари, деб таъкидлади.

Шунингдек, турк армияси ушбу минтақага ҳаводан зарба бергани хабар қилинди. Туркия расмийлари бу ҳужумларда ИД истеҳкомлари бузиб ташлангани, барча учоқлар эсон-омон қайтиб келганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғли телефон орқали АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан гаплашган, Туркия генерали Ҳулуси Акар эса АҚШ ва Россиядаги ҳамкасбларини ўтказилажак ҳарбий амалиётдан огоҳлантирган.

Россия Мудофаа вазирлиги “потенциал иғвонинг олдини олиш ва рус ҳарбий хизматчиларининг ҳаётига хавф туғилишини истисно қилиш” мақсадида қўшинларини Африн ҳудудидан олиб чиққанини эълон қилди.

Сурия матбуоти эса 20 январь куни ҳукумат бу амалиётни “Афринга Туркия тажовузи”, деб қоралаганини хабар қилди.

Айни пайтда, Туркиянинг YPG’га қарши амалиёти НАТОдаги иттифоқчиси - АҚШ билан муносабатларини янада кескинлаштириши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG