Линклар

20 январ 2018, Тошкент вақти: 08:01

Озарбайжонда журналист Мухторли 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди


Балакан туман суди.

Озарбайжон суди журналист Афқан Мухтарлини 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Прокуратура журналистни 8 йилга қамашни сўраган эди. Журналист тарафдорлари унга қўйилган айбловлар сиёсий мақсадларни кўзлашини айтиб келади.

Балакан туманида давлат айбловчиси журналистни давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтиш, пул контрабандаси ҳамда расмийларга ҳамла қилишда айбдор деб топишни сўраган.

2015 йилда Мухтарли президент Илҳом Алиев атрофидагилар порахўрлиги ҳақида ёзганидан кейин юзага келган хавф-хатардан қочиб рафиқаси Лейла Мустафаева билан Грузияга борган.

2017 йил май ойида журналист йўқолиб қолганидан кейин бир кун ўтиб, Озарбайжон расмийлари у Бокуда тергов изоляторида эканлиги ҳақида хабар қилди.

Журналист адвокатлари судга журналист Грузиядан ноқонуний равишда олиб қочиб кетилганини айтишди.

Мухтарлининг ўзи эса, унга қўйилган айбловлар заминида сиёсий сабаблар борлигини айтиб, журналист ўлароқ ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этишда давом этишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG