Линклар

20 январ 2018, Тошкент вақти: 08:01

Ўзбекистон Buyuk Kelajakни хориждаги ватандошлар билан қурмоқчи


Президент Мирзиёев АҚШга қилган сафари чоғида бу мамлакатда яшаётган ўзбекистонликларнинг бир гуруҳи билан учрашган эди. 2017, 20 сентябрь.

Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича эксперт кенгаши тузилади, унга хориждаги ўзбекистонликлар жалб этилади, деб хабар қилди ЎзА ахборот агентлиги.

"Buyuk Kelajak эксперт кенгашининг асосий мақсади Ўзбекистоннинг 2035 йилгача бўлган тараққиёт моделини ишлаб чиқишдан иборат. Бунда халқаро тажрибани инобатга олиниб, Ўзбекистон бозорини холис баҳоланади. Асосийси, бу жараёнда хорижда катта обрў-нуфузга эга ўзбекистонликларнинг шахсий тажрибаси инобатга олинади", дейилган агентлик хабарида.

Айтилишича, Ўзбекистонда Buyuk Kelajak эксперт кенгаши тузилмоқда. Унда ҳуқуқ, молия, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги етакчи мутахассислар иштирок этади. Эксперт кенгаши таркибига чет элда катта обрў-эътибор қозониб, ўз фаолиятини Ўзбекистондан ташқарида олиб бораётган ватандошлари киритилади.

Агентлик "Чет элдаги ватандошлар" деганда қайси қатлам вакиллари назарда тутилаётганини очиқламаган.

"Ўзбекистон - келажаги буюк давлат" - узоқ йиллар айтилиб келган бу шиор сўнгги йилларда бироз унутилгандай бўлган эди.

XS
SM
MD
LG