Линклар

20 январ 2018, Тошкент вақти: 08:06

Аввал хорижда одам ўлдирган ватандош Ўзбекистонда ҳам қотиллик содир этди


Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи Жиянбек Камалов биттагина телефон учун қотилликка қўл урди (“Ҳуқуқ”, 11 январь). Ичкиликка муккасидан кетган Ж.Камалов бирор ерда тайинли ишламаган. Кунларнинг бирида қарзга пиво ва ароқ олиб ичгач, қарзини узиш учун пул қидиришга тушган. У кўчада Аҳмадали Мадаминов бошқарувидаги “Нексия” машинасини тўхтатиб, унга ўтирган. Йўлда эса ҳайдовчини пичоқлаб ўлдирган ва унинг “Самсунг” телефонини қўл киритган. Сўнг Фарғона тумани Водил қишлоғига қочиб кетган. Суд ҳукмига кўра, Ж.Камаловга узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган. Қайд этилишича, Ж.Камалов аввалроқ хорижда ҳам одам ўлдириб, ўша ерда жазо ўтаб келган.

XS
SM
MD
LG