Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:04

Қулликда 7 йил ишлаган ўзбек муҳожири адолат изламоқда


Шуҳрат Тўраев
Шуҳрат Тўраев

Бухоролик 43 ёшли Шуҳрат Тўраев Москва вилоятида 7 йилдан буён деярли қулликда ушлаб келинганини айтади. Паспорти иш берувчиси томонидан тортиб олинган ва фақат овқат учун ишлатилган когонлик бу муҳожир Ўзбекистон президенти портали, консуллик ва ҳатто маҳаллий полицияга ҳам мурожаат қилиб, жавоб ололмаганини сўзлади.

Москва вилоятининг Солнечногорск туманидаги Поварово қўрғонидан Озодлик таҳририятига мурожаат қилган бухоролик Шуҳрат Тўраев 2010 йилдан буён грузин миллатига мансуб маҳаллий тадбиркорлардан бирининг қўлида ишлаб келишга мажбур бўлганини сўзлаб берди.

“Мени қулликка самарқандлик бир танишим сотиб кетган”, дейди Шуҳрат.

- 2010 йилда Нодар Девзанашвили деган одамнинг қўлида иш бошладим. Бошида пул бериб турувди. Аввал Видноеда стройкада ишладик – роддом ремонт қилдик, кейин 2015 йилда дачага Истрага ўтгандан кейин “Эртага бераман, охирида бераман”, деб қочиб юрди. Ўша йили Самарқанддан землякларни олиб келди ишга. Шулардан бирига мени паспортимни олиб беришни буюрган – 4 минг рубл берган! Шундан бир тийин бермаслик бошланди, деди Шуҳрат.

Шуҳрат Солнечногорскда паспортсиз ҳатто кўчага чиқишнинг иложи йўқлиги туфайли ночор аҳволга тушиб қолдим, деди.

Шуҳрат қуриб берган "олигархнинг" бассейни.
Шуҳрат қуриб берган "олигархнинг" бассейни.

Шуҳратнинг айтишича, Нодар озиқ-овқатга пул бериб тургани, аммо ёлғон гаплар ва зўравонлик билан уни ва яна бир самарқандлик шеригини Повароводаги “Лукойлда ишловчи катта одам”га тегишли объектда ишлатиб келган.

- Ўзбекистонга ёздик – Солнечногорск полицияси келди. “Ушлаймиз, агар олиб бера олмасак – суд орқали оласан”, деди. Улар ҳам жим бўлиб кетди – 8 ой бўлаяпти. Нодар бизга 5 миллион рубл бериши керак! 6 йиллик меҳнатимизга. Бизни пленга ушлагандек ушлаб ўтирди: бирор ерга чиқсангиз ППС ушлаб, пулингиз бўлмаса 20-30 километр узоққа УАЗик билан элтиб ташлайди. Консулствога, посолствога ёздик – у ерда Бухорода ҳал қилади, деди. Битта болам бор – оиламни аввал ўтиб кетган отамиз, кейин ака-укаларимиз қараяпти. 2009 йилдан бери бормаганман Бухорога, деди ягона фарзандини ҳам шу вақт ичида кўрмаганини сўзлаган Шуҳрат Тўраев.

"2009 йилдан буён уйда бўлмаганман..."
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:53 0:00
Бевосита линк

Озодлик суҳбатлашган Москва вилоятида ишловчи яна бир ўзбек муҳожири "Нодар Девзанашвили шу атрофдаги дачалардаги қурилиш объектларини арзон-гаровга пудратга олиб, асосан ўзбек муҳожирларини ҳақини бермасдан ишлатиб келувчи прораблардан бири" эканини айтади.

Шуҳрат Тўраевнинг иши билан Солнечногорск туман полиция бўлими ходимлари шуғулланган.

Ўзини Роман деб таништирган оператив ходим Озодлик сўровига улар Шуҳрат билан боғлиқ вазиятни бориб махсус ўргангани, аммо Нодар Девзанашвили деб аталаётган шахсни ҳозиргача қаерда эканини аниқлашнинг иложи бўлмаётганини айтади:

- А, Повароводаги одамми? Эсладим, эсладим. Хўп, биз уни олдига яна бир маротаба борамиз. Олдин ҳам икки маротаба боргандик. Гап шундаки, Шуҳрат грузин пайдо бўлиши билан бизга хабар бериши керак эди – жавоб бермади. Биз у одамни ушлай олмаяпмиз, тушунинг. Унинг иши бизга Бош прокуратура орқали келиб тушган. Иш ёпилгани йўқ, дея ишонтирди Роман исмли Солнечногорск полиция офицери.

Ҳозирда ҳужжатсиз ва пулсиз Поварово дала ҳовлиларида майда юмушларни бажариб юрган Шуҳрат Ўзбекистонга кетишга маблағ йиғаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG