Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:08

Манчестер университети тадқиқотчилари уран энергетика ва чиқинди билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда қўл келадиган реакцияларга киришишини аниқлади.

Стив Лидл етакчилик қилган илмий жамоа ўз изланишлари натижасини Nature Communications журналида чоп этди.

Ураннинг янги хусусиятлари тасодифан аниқланган. Уран кириша олиши аниқланган реакциялар бундан аввал одатда ўтиш металларидагина кузатилган.

Урандан узоқ йиллардан бери ядро реакторларида асосий ёқилғи сифатида ҳамда ядро қуролларини ишлаб чиқаришда фойдаланиб келинади.

Уран чиқиндиларининг кўпайиб бораётгани эса муаммо туғдиради. Стив Лидл янги изланиш натижалари кишиларнинг уранга бўлган муносабатини ижобий тарафга ўзгартиришига ишонишини айтди.

Манчестер университети эълон қилган билдирувда ёзилишича, изланиш натижалари микроорганизмларни парчалай оладиган янги дорилар ҳамда пластик материаллар ишлаб чиқаришда қўл келиши мумкин. Бундан ташқари, изланиш муаллифлари урандан магнетик мосламаларда фойдаланиш мумкинлигини ҳам тахмин қилишмоқда.

XS
SM
MD
LG