Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:10

Жума куни Австралияда рекорд даражада қувватга эга батарея тизими ишга тушди.

30 мингдан ошиқ хўжаликни электр токи билан таъминлай оладиган Powerpack тизимини Илон Маскнинг Tesla ширкати ишлаб чиққан.

Йил бошида Маск Австралия жанубида электр тақчиллигига йўлиққан ҳудудларни энергия билан таъминлаш учун батарея фермасини барпо этишни таклиф қилган эди.

100 MW/129 MWh қувватга эга батарея Жеймстаун шаҳрида жойлашган бўлиб, Neoen фаранг ширкатига тегишли шамол электр станциясига уланган.

Tesla ширкати ходимилар мазкур лойиҳа давомли, самарали энергия ечимлари мавжудлигини кўрсатишини таъкидлашди.

Маск ҳисобларига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун 50 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Австарлия ҳукумати тарқатган маълумотларга кўра, мамлакат электр энергиясининг 60 фоизини иссиқлик элекетр станциялари ишлаб чиқаради. 14 фоиз электр энергияси эса қайта ишлатиш мумкин бўлган манбалардан олинади.

XS
SM
MD
LG