Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:48

Москвада "Фарғона Уйи" очилади (ФОТО)


(Ангела Грауманн фотосуратлари)
(Ангела Грауманн фотосуратлари)

25 ноябрь, шанба куни Москвада “Фарғона.ру” ахборот агентлигининг янги офиси ва кўргазма зали очилиш маросими бўлиб ўтади. Курская метро бекатидан узоқ бўлмаган жойда очилиши кутилаётган янги бино, агентлик раҳбари Даниил Кисловга сўзларига кўра, “Фарғона Уйи” деб номланади.

Москвада жойлашган “Фарғона.ру” ахборот агентлиги янги офисга кўчаётганини эълон қилди.

Агентлик раҳбари Даниил Кислов Озодликка у етакчилик қилаётган таҳририятнинг “Фарғона Уйи” деб номланган янги иш жойи кўргазма зали, кутубхона, Шарқ маҳсулотлари дўкони ва шоуруми, студия, видеолекторий ва таҳририят офисидан иборат бўлишини айтди.

Фарғона Уйи (Ангела Грауманн фотосуратлари)
Фарғона Уйи (Ангела Грауманн фотосуратлари)

- Биз бу ерда доимий равишда турли кўргазмалар ва йиғилишларни уюштириб туришни режалаштираяпмиз. Хусусан, 25 ноябрь куни бизнинг кўргазма залимизда таниқли немис фотосуратчиси Ангела Грауманннинг Москвада яшаётган меҳнат муҳожирларига бағишланган фотокўргазмаси иш бошлайди. Ангела охирги бир ой давомида кўплаб ҳамюртларимиз билан учрашди, уларни суратга олди. Шунингдек, бизнинг видеолекторий залимизда бундан кейин турли илмий-тарихий ва оммабоп мавзуларга оид маърузалар қилинади, тақдимотлар ва учрашувлар ўтказилиб туради, деди Даниил Кислов.

Очилиш маросимида “Фарғона Уйига” келган меҳмонларга анъанавий фарғонача палов тортилади.

"Фарғона.ру" ахборот агентлиги 1998 йилда Рунетда “Ферганское Сообщество (Фарғона Жамоатчилиги)” номи остидаги сайт кўринишида ташкил топган.

2001 йилнинг 10 августидан электрон нашр “Фарғона.ру” Ахборот агентлиги” номи остида Россия Федерацияси ҳукумати томонидан қайдга олинди. Агентлик материаллари Ўзбекистон ва Туркманистонда блок қилинган, Тожикистон ва Қирғизистонда вақти-вақти билан блокланиб турилади.

Германиялик фотосуратчи Ангела Грауманннинг фотокўргазмасидан лавҳа
Германиялик фотосуратчи Ангела Грауманннинг фотокўргазмасидан лавҳа

Бугунга келиб “Фарғона.ру” Марказий Осиё давлатлари ҳаётига оид мақола ва видеоматериалларни рус, ўзбек ва инглиз тилларида тарқатувчи энг йирик ва оммабоп ахборот ресурсларидан биридир.

Унинг бош муҳаррири - Фарғонада туғилиб ўсган шоир ва журналист Даниил Кислов.

XS
SM
MD
LG