Линклар

БМТ: Иқлим ўзгариши билан курашмаслик “ҳалокатли” оқибатларга олиб келади


БМТнинг Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш дастури етакчиси Эрик Солхейм жаҳон ҳамжамияти иссиқхона газларини камайтириш бўйича олдига қўйган мақсадлари билан керакли чоралар ўртасида “ҳалокатли” фарқ борлигини таъкидлади.

БМТнинг атмосферани ифлослантираётган газлар ҳақидаги бу йилги ҳисоботида ёзилишича, 2015 йилги Париж конвенциясида кўрсатилган чоралар амалга оширилган тақдирда ҳам, дунё ҳарорати 3 градусга кўтарилади.

Мазкур кўрсаткични Париж конвенциясида белгилангандек, 2 градусдан оширмаслик учун 2030 йилгача дунё бўйлаб ҳавога чиқариладиган CО2 гази миқдори 42 миллиард тоннага тушиши керак. Қиёслаш учун: ўтган йилда Ер атмосферасига 52 миллиард тонна карбонат ангидрид чиқарилган.

Куни кеча Жаҳон метереологик ташкилоти 2016 йилда Ер атмосферасидаги карбонат ангидрид миқдори рекорд даражага кўтарилганини билдирган эди. Ташкилот 30 октябрь куни эълон қилган ҳисоботда ёзилишича, ўтган йилда атмосферадаги CО2 концентрацияси миллионига 403,3 парчага кўтарилган. 2015 йилда бу кўрсаткич миллионига 400 парчани ташкил этган эди.

Мутахассисларнинг айтишича, атмосферадаги CО2 миқдорини озайтириш учун кўмир ишлатадиган заводлардан воз кечиш, ўрмонларни кесишни тўхтатиш, кўпроқ дарахт экиб, озроқ гўшт истеъмол қилиш керак.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG