Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:16

“Миллат ўз тилидан уялмаса унинг келажаги бор”


Ўзбек тили расман давлат тили мақомини олганига 28 йил тўлди. 1989 йил 21 октябрь куни ЎзССР Олий Совети "ЎзССРнинг давлат тили ҳақида"ги қонунни қабул қилган эди. Қонун ўзбек тили бутун Ўзбекистон бўйича давлат тили сифатида амал қилишининг ҳуқуқий асосларини белгилаб, иш юритишда, давлат органларига мурожаат қилишда ўзбек тилининг мавқеини биринчи ўринга олиб чиққан. Лекин, орадан 28 йил ўтган бўлса ҳам Ўзбекистондаги аксар идораларда иш юритиш рус тилида амалга оширилмоқда. Кўпинча ҳукуматнинг муҳим қарорлари фақат рус тилида эълон қилинади.

Ўзбекистонлик филолог ва юрист Жонузоқ Ҳалил Озодлик билан суҳбатда ўзбек тилининг расман давлат тили мақомига эга бўлишининг аҳамияти ва бугунги мавқеи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:30 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG