Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:28

Мюнхенда номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди


Германиянинг Мюнхен шаҳрида номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилиб, бир қанчасини жароҳатлади.

Бу ҳақда шаҳар полицияси маълум қилди. Ҳужум шаҳарнинг шарқий қисмида рўй берди.

Ҳужум қилган шахс 40 ёшлар атрофидаги эркак экани айтилмоқда.

Сўнгги пайтларда Европанинг йирик шаҳарларида пичоқ билан ҳужум қилиш холлари кўпайди.

3 июн куни Лондонда фургон автомобили Лондон Бридж кўпригида одамларни босган.

Кейинроқ уч одам Боро-маркет бозорида одамларга пичоқ билан ҳужум қилганди.

Ҳодисада етти киши ҳалок бўлган, 30 дан ошиқ киши жароҳатланган эди.

XS
SM
MD
LG