Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:50

Афғонистондаги иккита портлашда 72 одам ҳалок бўлди


Афғонистон пойтахти Кобул ва мамлакат ғарбидаги Гур вилоятидаги масжидда содир этилган портлашда етмишдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Reuters агентлиги хабарига кўра, ҳар икки портлаш шиалар масжидда ҳудкуш тарафидан амалга оширилган.

Гувоҳлар портлаш ортидан отишма овозларини эшитишганликларини айтишади.

Ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин. Ҳозирча ҳужумга масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ.

Афғонистонда вазият сўнгги ойларда кескинлашди.

31 май куни Кобулда 2001 йилдан буёнги энг қонли террор ҳужуми оқибатида 150 одам нобуд бўлган, 500га яқин одам жароҳатланганди.

XS
SM
MD
LG