Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:34

50 000 сўмликни қалбакилаштирганликда гумон қилиниб, 4 шахс қўлга олинди


Сирдарёда қалбаки пул ясаган 4 фуқаро қўлга олинди. Бу хаҳда хабар қилган daryo.uz сайтига кўра, олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур ҳолат юзасидан гумон қилинган Мирзараҳматов Улуғбек, Носиров Фарҳод, Абдураҳимов Азиз ва Гилязов Фарҳодлар ушланган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг 812-сонли хулосасида, тақдим қилинган 2 дона серия рақамлари бир хил бўлган АW 1617005 серия рақамли 50 000 сўмлик купюралари томчи пуркагич рангли принтерда бажарилганлиги, ушбу технология Ўзбекистон миллий валютасини ишлаб чиқариш технологиясига мос келмаслиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан У.А.Мирзараҳматов ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми «а» банди (қалбаки пул ясаш ва уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

50 минг ўзбек сўми тақрибан 6 АҚШ долларига тенг.

XS
SM
MD
LG