Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:53

Мажбурий ижро бюроси 4 ойда қарийб 5 ярим триллион сўмлик қарз ундирди


Ўзбекистон бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси 4 ойда аҳолидан 5 триллион сўмлик коммунал қарзни ундирди.

Бу ҳақда хабар қилган podrobno.uz нашрига кўра, июнь-сентябрь ойларида ҳаммаси бўлиб 5,4 трлн сўм, шу жумладан 3,4 трлн сўм электр энергияси учун, 2 трлн сўм табиий газ учун ундирилган.

Нашрнинг ёзишича, Мажбурий ижро бюроси директор ўринбосари Жасур Алимов июннинг охирида мамлакат бўйлаб аҳоли ва юридик шахсларнинг 5 трлн сўмдан ортиқ қарзи борлигини айтган.

Мажбурий ижро бюроси президент Мирзиёев томонидан жорий йил май ойи охирида таъсис этилган эди.

XS
SM
MD
LG