Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:29

Тошкент юридик коллежида пичоқлашганлар аввал ҳам бир қанча жиноятда гумонланган


Тошкент Юридик коллежида пичоқлашган ўқувчилар аввал ҳам бир қанча жиноятда гумонланиб, коллежнинг қора рўйхатида бўлган.

Бу ҳақда Нуз.уз сайти коллеждаги манбасига таяниб хабар қилди.

Нашрга кўра, ўтган ҳафта пичоқлаб ўлдирилган Асадбек Парпибоевга нисбатан сентябр ойида Ўзбекистон жиноят кодексининг 109-моддаси, яъни енгил тан жароҳатлари етказиш аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлган.

Пичоқлашув оқибатида жароҳатланган Раҳматилла Ёрқориев ҳам безорилик аломатлари бўйича жиноятга алоқадор кўрилган.

6 октябр куни Тошкентдаги 1-сонли Юридик коллежда талаба икки курсдошини пичоқлаган, оқибатда улардан бири оламдан ўтди.

Ушбу ҳодиса ортидан Юридик коллеж директори лавозимидан бўшатилди.

Айни айила мазкур иш Чилонзор туман судида кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG