Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:54

"Қўрқмаслар": Қуйичирчиқда ўқитувчи ва шифокорлар пахтада, болалар қаровсиз қолган (ФОТО)


Ўзбекистондаги "Қўрқмаслар" деб аталувчи инсон ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи фаоллари Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида ўқитувчи ва шифокорлар пахтага сафарбар этилгани, ота-оналари далага ҳайдалган ёш болалар эса қаровсиз қолгани ҳақида хабар берди.

Қуйичирчиқ туманининг Дўстобод шаҳри Эгизовул маҳалласига сафар қилган Малоҳат Эшонқулованинг Озодликка айтишича, ота-оналари пахта теришга жўнатилгани сабаб ўнлаб бола қаровсиз қолиб кетган.

– Болаларга қарайдиган катталарни ҳаммаси пахтада. Улар орасида 2-3 ёш болалар ҳам бор. Уларга бирон кор-хол бўлса ким жавоб беради?, - дейди Эшонқулова.

Ўзбекистон ҳукумати бу йил ўқитувчи ва шифокорлар пахтага чиқарилмаслигига ваъда берган. Лекин аксар вилоятларда соғлиқни сақлаш ва таълим сохаси ишчилари ҳам пахта термоқда.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини мажбурий меҳнатга чек қўйишга даъват этиб келади.

XS
SM
MD
LG