Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:18

Россияда Facebook тўсиб қўйилиши мумкин


Россиянинг алоқа, информацион технологиялар ва оммавий коммуникациялар бўйича Федерал хизмати - Роскомнадзор Facebook ижтимоий тармоғини, агар у фойдаланувчиларга оид маълумотларни Россия ҳудудига кўчирмаса, 2018 йили тўсиб қўйиши мумкин.

Бу ҳақда Интерфаксга Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров баёнот берди.

Айни пайтда, Жаровга кўра, 2017 йили Россия қонунларига риоя қилаётгани юзасидан Facebookни текшириш режалаштирилган эмас.

Россияликларнинг шахсига оид маълумотларни сақлаш тўғрисидаги қонун 2015 йилдан буён амал қилади. Бу қонунга биноан компаниялар Россия фуқароларига оид маълумотларни Россия ҳудудида сақлаш лозим. Акс ҳолда Роскомнадзор онлайн ресурсни блок қилиб қўйиши мумкин.

2016 йили Россияда биринчи бўлиб LinkedIn социал тармоғи блок қилинган эди.

XS
SM
MD
LG