Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:11

Зайтун ва зайтун мойининг фойдаси


Зайтун ёғи
Зайтун ёғи

Зайтун ва ундан тайёрланган табиий маҳсулотлар, жумладан, зайтун мойи киши соғлиғига фойда эканлигини кўпчиликка маълум.

Аммо айни дамгача зайтун айнан нима сабабларга кўра вазн йўқотишга ва 2-типдади диабет олдини олишга ёрдам бериши маълум эмас эди.

Виржиния Политехника университетининг бир гуруҳ тадқиқотчиси зайтундан олинувчи олеуропеин бирикмаси организмда инсулин кўпроқ ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшишини аниқлади.

Инсулин инсон метаболизмини бошқаришда муҳим ўрин тутади.

Олеуропеин, шунингдек, амилин деб аталувчи бошқа молекула кучини озайтиради.

Ушбу молекула 2-типдаги диабетда ошиқча ишлаб, зарарли агрегатларни ишлаб чиқаради.

Олеуропеин юқорида айтиб ўтилган йўллар билан диабет бошланиши олдини олади.

Изланиш натижалари Biochemistry журналида чоп этилди.

Олимларга кўра, эндиликда бирикма диабет хасталигига чалинган ҳайвонларда синаб кўрилиши ҳамда унинг қўшимча функциялари аниқланиши керак.

XS
SM
MD
LG