Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:18

Facebookда реклама сотиб олган рус ширкати Трамп платмормасини қўллаган


Ўтган ҳафтада Facebook Россия ширкати АҚШ сайловчиларига мўлжалланган рекламаларни сотиб олгани ҳақида хабар қилган эди. Эндиликда Россия ширкати айнан қандай рекламаларни сотиб олгани очиқланди.

Ширкат ўша пайтда президентликка номзод бўлган Дональд Трампнинг иммиграцияга қарши сиёсатини ва бошқа консерватив қарашларини қўлловчи рекламаларни сотиб олган.

Facebook маъмурияти бундай рекламаларнинг аксарини ўчирган. Шунингдек, ширкат сайлов кампанияси давомида LGBT ҳуқуқлари ва иммиграция каби сиёсий масалалар бўйича тарғибот ишларини олиб борган ҳисобларни тўхтатиб қўйган.

Аммо BuzzFeed сайтига кўра, Санкт-Петербурглик троллар кампания давомида Трампни фаол қўллаб, унинг рақибларини ёмонлашга муваффақ бўлган.

Масалан, троллар Трампнинг 2008 йилги президент сайловида 5 миллион ноқонуний иммигрант қатнашган, деган иддаосини ёйинлаган. Улар яна Оқ уйда Рамазон байрами якунини нишонлаш анъанасини тўхтатишга чақирган.

XS
SM
MD
LG