Линклар

RT бош муҳаррири АҚШни Россия матбуотига қарши “жанг” олиб боришда айблади


RT бош муҳаррири Маргарита Симонян

Russia Today (RT) телеканали ва АҚШ матбуотининг хабар беришича, АҚШ Адлия департаменти RTдан ўзининг АҚШдаги бўлими учун ишлаётган ширкатни хорижий агент ўлароқ рўйхатдан ўказишни талаб қилган.

“Хорижий агентларни регистрация қилиш акти”га биноан лоббистлар ва хорижий сиёсий манфаатларни ҳимоя қилувчи ҳуқуқшунослар махсус рўйхатга киритилади. Улардан ўз фаолиятларини ёритиб туриш талаб қилинади.

Адлия департаменти мазкур хабарларни ҳали тасдиқлагани ёки уларни шарҳлагани йўқ.

RT бош муҳаррири Маргарита Симонян АҚШни Россия матбуотига қарши “жанг” олиб боришда айблади.

“АҚШ истэблишменти бизнинг журналистларимизга қарши олиб бораётган жанг ҳалиям сўз эркинлигига ишонувчи, гўл идеалистларга бағишланади”, деган Симонян.

АҚШ разведка хизматлари январь ойида эълон қилган ҳисоботда Россия 2016 йилги АҚШ президенти сайловига аралашгани айтилган эди. Ҳисоботда RТ Кремлнинг халқаро тарғибот нашри ўлароқ кўрсатилган ва Россия ҳукуматига бўлган алоқасини яширишга уринаётгани таъкидланган эди.

XS
SM
MD
LG