Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:20

Стивен Сигал Asian Fight турнирида нега қатнашмагани маълум бўлди


Стивен Сигал Қирғизистонда ўтган "Кўчманларнинг халқаро ўйинлари" мусобақасида.
Стивен Сигал Қирғизистонда ўтган "Кўчманларнинг халқаро ўйинлари" мусобақасида.

Ҳолливуд юлдузи Стивен Сигал Asian Fight турнирида гонорари нақд пул билан тўланмагани учун қатнашмади

Бу ҳақда eltuz.com нашри турнир уюштирувчиларига яқин бўлган манбага таянган ҳолда 11 сентябрь куни хабар берди.

Манбанинг нашр мухбирига билдиришича, Ўзбекистон томони Стивен Сигалнинг мамлакатга келиши учун йўл ҳаражатлари, меҳмонхона ва гонорар тўловларни ўз зиммасига олган.

“Стивен Сигалнинг вакиллари билан келишувга мувофиқ ҳақ банк ҳисобига ўтказилиши керак эди. Бироқ Сигалнинг вакиллари гонорарни нақд пулда тўлашни талаб қилишган. Ўзбекистонда нақд валюта масаласида муаммолар борлиги юзасидан бу талабни қисқа муддатда бажариш имконияти бўлмаган ва Сигал турнирга келади”, дейилади хабарда.

Айни пайтда Сигал ўзининг instagram саҳифасида “Менга боғлиқ бўлмаган сабабалар туфайли мен Asian Fight турнирида қатнаша олмадим”, деб ёзган ва “Ишонаманки, мен тез орада Ўзбекистонга қайтаман ва мухлисларим билан учрашиб, бу ажойиб мамлакат билан яқиндан танишишга муваффақ бўламан”, деб қўшимча қилган.

Тадбирдан бир кун аввал Ўзбекистонга борган киноактёр O’zbegim анъанвий маданият фестивалида қатнашиб, Гиннес рекордлар китобига киритилган ўзбек ошидан татиди. Шунингдек, BABOS от спорти клуби ва Тошкент Маданият ва санъат институтларида бўлди.

Тошкентда биринчи марта ўтган “Asian fight – 2017” турнирда Сингапур, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Озарбайжон, Россия, Кипрдан борган сопртчилар қатнашди.

ЎзА хабарида айтилишича, мамлакатда илк бор ўтказилган турнирда яккакураш бўйича ўзбекистонлик 7 спортчи рақибини енгган, бири енгилган.

Аввалига, “Asian fight – 2017” турнирига таниқли актёр Жан-Клод Ван Дамм ва аралаш яккакураш бўйича маҳоратли спортчи Джефф Монсонларнинг келиши айтилган эди.

Аммо, 6 сентябрга келиб, улар билан эришилган шартномалар тўхтатилгани маълум қилинди, сабаблари эса жамоатчиликка очиқланмади.

XS
SM
MD
LG