Линклар

"Ирма" довулидан ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди


Антлантика океанида бошланган “Ирма” довули 33 соатдан ошиқ пайт давомида тезлиги соатига 295 километрни ташкил қиладиган шамолларни юзага келтирди.

"Ирма" довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 сентябрь ҳолатига кўра 45 одамга етди.

Ахборот агентликлари тарқатган хабарларга қараганда, 10 киши Қўшма Штатларда, 10 киши Кубада ва 35 киши Кариб оролларида нобуд бўлган.

12 сентябрда АҚШ Довулларни ўрганиш миллий маркази "Ирма" довули заифлашганини, бироқ инсонлар ҳаётига хавф туғдириш кучи ҳозирча бартараф бўлмагини билдирган эди.

Эни 640 км ҳудудни қамраб олган довул оқибатида АҚШнинг Флорида штатида камида 13 миллионга яқин одам электрсиз қолди¸ ярим оролнинг иккала томонидаги аксар уйларни сув босиб¸ томини шамол учириб кетди.

Бошланғич кучи энг хавфли 5-даражадан бошланган "Ирма" довули Кариб ороллари ва Кубадаги йўлида аксар биноларни остин-устун қилди.

XS
SM
MD
LG