Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:18

Бухорода ишга қабул қилиш эвазига пора талаб қилган мансабдор ушланди


Бухоро шаҳри халқ таълими бўлимида гуруҳ раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган аёл пора билан қўлга олинди. “Ҳуқуқ” газетаси хабарига кўра, исми ошкор этилмаган мансабдор ҳузурига олий маълумотли физика-математика ўқитувчиси иш сўраб келган. Халқ таълими расмийси эса ишга жойлаш эвазига ўқитувчидан 300 АҚШ доллари талаб қилган. Қайд этилишича, таълим мансабдори порани олаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан ушланган.

XS
SM
MD
LG