Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:18

Бабаяннинг кетиши ўзбек футболини таназзулдан қутқара оладими ?


Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилгани ҳақида маълум қилди. Бу хабар ортидан Озодликнинг Қурултой эшиттиришида "Бабаяннинг кетиши ўзбек футболини танззулдан қутақара оладими?" деган савол жавобини муҳокама қилдик.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси баëнотида "Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби бутунлай тарқатиб юборилади," дейилади.

Эшиттиришда қатнашган ФИФА ташкилоти вакили Алишер Аминов Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири ҳақида гапириб, "футболга эркинлик зарур" дея урғулади.

Унга кўра¸ Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарияти амалдор ва олигархлар тўридан тозаланиб, тизимли ва шаффоф тус олиши керак.

Эшиттиришда футобол мухлиси Содиқжон Нўъмонов¸ срорт журналистлари Матлуба Мустакова ва Бобомурод Абдулла иштирок этди.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:48:31 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG