Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:17

Ўзбекистонда ҳафта сўнгида умумхалқ ҳашари ўтказилади


Мустақиллик байрами олдидан Ўзбекистон бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказилади
Мустақиллик байрами олдидан Ўзбекистон бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказилади

19-20 август кунлари Ўзбекистон бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси 15 августда фармойиш чиқарди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилажак ҳашардан "ўзаро меҳр-оқибат ва саховатни янада кучайтириш, ижтимоий ҳамкорлик, беғараз ёрдам ва мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш" мақсади кўзланмоқда.

Айни пайтда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши ўзбекистонликларни умумхалқ ҳашарида фаол қатнашишга чақирган.

Ўзбекистонда ҳар йили умумхалқ байрамлари арафасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини ўтказиш одат тусига кирган.

ЎзА хабарига кўра, 2016 йил мустақиллик байрами арафасида ўтказилган умумхалқ ҳашарида 17 миллион одам иштирок этганди

XS
SM
MD
LG