Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:31

SpaceX фазога суперкомпьютер юборади


Кейинги ҳафта бошида SpaceX ширкати Халқаро фазо станциясига юк кемасини юборади.

Кема юклари орасида суперкомпьютер ҳам бўлиб, у фазогориларга келажакда турли миссияларни бажаришда ёрдам бериши мумкин.

Dragon юк кемасини олиб парвоз қилиши кутилаётган Falcon 9 ракетаси душанба куни Флорида штатининг Канаверал бурнидан учирилади.

SpaceX NASA билан фазо станциясига 20 марта юк юбориш учун 1,6 миллиард долларлик битим имзолаган.

Душанба кунига белгиланган парвоз SpaceX учун 12-расмий миссия бўлади.

Dragon кемаси Халқароо фазо станциясига 2900 кг юкни, жумладан, Hewlett Packard Enterprise ширкати тайёрлаган, The Spaceborne Computer деб аталувчи компьютерни олиб боради.

Фазогирлар компьютерни бир йил давомида фазо шароитларида синайдилар. Марс сайёрасига етиб бориш учун айнан шунча вақт керак.

Компьютер ёрдамида яна бир неча тиббий тажриба ўтказиш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG