Линклар

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тест синовлари ўтказилади


2017/2018 ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассаларида ўқиш учун 9-синф битирувчилари томонидан топширилган аризалар сони қабул квоталаридан юқори бўлган 155 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида (шулардан 26 таси академик лицей ва 129 таси касб-ҳунар коллежлари) жорий йилнинг 15 август куни Давлат тест маркази томонидан саралаш тест синовлари ўтказилади.

Бу ҳақда кун.уз сайти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига таяниб хабар қилди.

Маълум қилинишича, саралаш тест синовлари натижасига кўра етарли балл тўплай олмаган ўқувчилар истак-хоҳишларига кўра умумтаълим мактабларининг 10-синфларига ёки бошқа ўқувчилар қамраб олиш имконияти бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассаларида ўқишини давом эттириши мумкин.

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга кўра, бу йил 350 мингдан ортиқ ўқувчи ўқишни 10 синфда давом эттириши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG