Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:14

7 мингдан зиёд ўзбекистонлик Ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнайди


7-23 август кунлари 7 мингдан зиёд ўзбекистонлик Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига жўнайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хабар қилди.

7 август куни иккита авиарейсда Тошкент ва Наманган шаҳридан 459 нафар зиёратчи Мадина шаҳрига кузатилади.

“Ҳаж-2017” мавсуми зиёратчилари орасида 74 нафар Иккинчи Жаҳон Уруши қатнашчилари ва уларга ҳамроҳлик қилувчилар бор.

Ҳар 49 нафар зиёратчига биттадан тажрибали гуруҳ раҳбари (элликбоши) бириктирилган.

Шунингдек, зиёратчиларга 35 кишидан иборат ишчи гуруҳи, 35 нафар шифокор ва 15 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Ҳаж сафаридан зиёратчилар 8-24 сентябрь кунлари қайтишлари режалаштирилган.

Ўтган йиллар беш минг атрофида ўзбекистонлик Ҳажга жўнатилган бўлса бу йил квота оширилди ва 7350 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонига йўл олмоқда.

XS
SM
MD
LG