Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:43

Кичик Ислом Каримов прокуратурани онасига қарши ишни сохталаштиришда айблади (ВИДЕО)


Ислом Каримов Би-би-си ўзбек хизмати билан суҳбатда
Ислом Каримов Би-би-си ўзбек хизмати билан суҳбатда

Ўзбекистон марҳум президентининг невараси Ислом Каримов Ўзбекистон бош прокуратурасини онаси Гулнора Каримова нисбатан қўзғатилган жиноий ишни сохталаштиришда айблади.

Кичик Ислом Каримовнинг бу айблови Би-би-си Ўзбек хизмати 1 августда нашр қилган видеосуҳбат чоғида янгради.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 28 июлда ​маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган Гулнора Каримовага Ўзбекистон Жиноят кодексининг 6 та моддаси бўйича айблов эълон қилинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Гулнора Каримова ишлари юзасидан чиқарган хабарига муносабат билдирган кичик Ислом Каримовнинг айтишича, "уларнинг тақдим қилаётган барча ариза деярли ҳаммага маълум: умумийлаштирилган; иккинчидан уларнинг аризалари сохталаштирилган.

Кичик Ислом Каримов прокуратурани онасига қарши ишни сохталаштиришда айблади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:29 0:00

XS
SM
MD
LG