Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:50

Forbes журнали Amazon ширкатининг бош ижрочи директори Жефф Безосни дунёнинг энг бой одами, деб топди. Безоснинг бойлиги ундан олдин энг бой одам ҳисобланган Билл Гейтсникидан ўзиб кетган ва 90 миллиард долларга етган.

Forbes нашри 1987 йилдан бери Ер юзидаги миллиардерлар рейтингини тузиб келади.

Безос дунёнинг энг бой одами, деб топилган еттинчи шахсдир. Ундан аввал икки америкалик, яъни Билл Гейтс ҳамда Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет жаҳондаги энг бадавлат одам деб топилган.

Агарда Билл Гейтс хайрия ташкилотларига улкан маблағ ажратмаганида, Безос энг бой одам бўла олмаслиги мумкин эди. 2016 йилнинг якунигача Гейтс хайрия ташкилотларига 32,9 миллиард доллар ажратган.

Принстон университетида таҳсил олган Безос 1994 йил Сиэтл шаҳрида китоб сотиш учун онлайн платформа очган. Бугунга келиб Amazon турли хизматларни кўрсатувчи улкан корпорацияга айланган.

XS
SM
MD
LG