Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:33

Пентагон: Хато туфайли амалга оширилган ҳаво ҳужумида 16 афғон полициячиси ҳалок бўлди


Ҳаво ҳужуми саҳни
Ҳаво ҳужуми саҳни

Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида АҚШ ҳаво кучларининг хато туфайли амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Афғонистон полициясининг 16 нафар аъзоси ҳалок бўлди ва икки нафар фуқаро жароҳат олди.

Бу ҳақда Пентагон ва Афғонистон ҳукумати баёнот берди.

21 июлда Пентагон АҚШ ҳаво ҳужумида Афғонистон миллий полицияси аъзолари ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Афган қўшинлари аксар ҳудудлари Толибон назорати остида бўлган Ҳилманд вилоятида исёнчиларга қарши қақшатқич жанглар олиб бормоқда.

22 июлда Шимолий Бадахшон вилоятининг ҳокими Толибон жангчиларига қарши жангларда 11 одам ҳалок бўлганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, 21 июлда Тагоба туманида жанглар пайтида маҳаллий полициянинг 20 нафар аъзоси ғойиб бўлган.

XS
SM
MD
LG